Театрда ўзини тутиш тартиб-қоидалари

 

Қадим замонлардан театрга байрамона кийиниб келиш одат тусига кирган.

Театрга джинси, спорт кийими ва спорт пойабзалида ташриф буюриш ман этилади.

Театрга чипта тақдим этилгандагина кириш мумкин бўлади. 5 ёшдан ошган болаларга ҳам чипта олинади. Беш ёшгача бўлган болалар кечки спектаклларга киритилмайди.

Учинчи қўнғироқдан сўнг залга кириш эшиклари ёпилади ва спектакль бошланади.

Спектакль бошланганидан кейин томоша залига кириш қатъиян тақиқланади.

Агар кеч қолган бўлсангиз, назоратчиларга мурожаат қилинг, улар Сизнинг залга 1- ёки 2-ярус балкони орқали киришингизга ёрдам беришади. Чипта ёки таклифномага мувофиқ залдаги жойингизни фақат антракт вақтидагина эгаллашингиз мумкин бўлади.

Агар жойингиз банд бўлса, ёрдам сўраб назоратчига мурожаат этинг.

Залга уст кийимда кириш ва томоша вақтида бош кийимда ўтиришга йўл қўйилмайди.

Қатор оралаб юрганда ўтирганларга юз тутган ҳолда ўтинг.

Залга озиқ-овқат маҳсулотлари, сув ва бошқа ичимликларни олиб кириш мумкин эмас.

Мобил телефонлар ва бошқа шовқинли қурилмаларни ўчириб қўйиш лозим.

Спектакль вақтида фото- ва видеотасвирга туширишни театр дирекцияси рухсати бўлган тақдирдагина амалга ошириш мумкин.

Алоҳида ажратилган жойлардагина чекиш мумкин, холос.

Томоша вақтида овоз чиқариб муносабат билдириш ярамайди.

Санъаткорларга гуллар томоша ёки концерт тугаганидан кейингина тақдим этилади.

Спектакль тугагач парда ёпилишини ва санъаткорлар томошабинлар олдига таъзим бажо айлаш учун чиқишини кутиш лозим.

Залдан антракт вақтида ёки спектакль тугагач чиқиб кетиш мумкин.

Театр томошаси вақтида залдан фақат амфитеатр эшиги орқали чиқиб кетиш мумкин.

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru


Telegram: https://t.me/gabtuzb
Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/