Баритонлар


Гафаров Руслан


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


Гафаров Руслан Чирчиқ шаҳрида туғилган. 1994 й. Ўзбекистон Давлат консерваториясининг профессор С.А. Цой синфини тугатган. Р. Гафаров тез орада театрнинг асосий репертуарини ўзлаштириб олди ва ўзини ёрқин ўзига хосликка ва кенг ижодий диапазонга эга қўшиқчи-актёр сифатида намоён эта олди. Унинг овози – бой тембрли ва тўлиқ диапазонли лирик-драматик баритон, шунингдек, актёрлик темпераменти, пластик жиҳатдан ёйиқлиги унга ҳам юқори трагик мазмундаги роллар, ҳам ҳукмбардор ва маккор кимсаларнинг партияларини бирдек муваффақият билан ижро этиш имконини беради. Унинг истеъдоди Туркия, Германия, АҚШ томошабинлари эътиборини қозонди. Ижрочи турли оркестр жамоалари билан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Улуғбек Мамасолиев раҳбарлиги остидаги Намунавий оркестри билан самарали ҳамкорлик қилади. Репертуари: Фигаро («Фигаронинг тўйи», В. Моцарт) Аннибале («Тунги қўнғироқча», Й. Доницетти) Сэр Генри («Лючия ди Ламмермур», Й. Доницетти) Риголетто («Риголетто», Ж. Верди) Жермон («Травиата», Ж. Верди) Яго («Отелло», Ж. Верди) Амонасро («Аида», Ж. Верди) Скарпиа («Флория Тоска», Ж. Пуччини) Белькоре («Севги шароби», Й. Доницетти) Эскамильо («Кармен», Ж. Бизе) Князь Игорь («Князь Игорь», А. Бородин) Томский («Пиковая дама», П. Чайковский) Алеко («Алеко», С. Рахманинов) Трубадур («Бременлик мусиқачилар», Й. Гладков) Грязной («Шоҳ келинчаги», Н. Римский-Корсаков) 2003 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони берилган. 1995 й. - М. Глинка номли Халқаро танлов совриндори. 1993 й. - Вокалчилар Республика танлови совриндори.

Шарҳлар

Birinchi bo'lib sharh qoldiring

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz