Бош директор


Усмонов Рамиз Бекназарович


Ўзбекистон Республикаси халқ артисти


Усмонов Рамиз 1981 йил 14 декабрда Жиззах вилояти Арнасой туманида туғилган (Ўзбекистон). Ўрта умумтаълим мактабининг 9-синфини тугатгач, 1996 йилда Ю. Ражабий номли мусиқа билим юртига «рубоб» ихтисослиги бўйича ўқишга кирди. 2000 йилда Ўзбекистон Давлат консерваториясига «академик вокал» ихтисослиги бўйича  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, доцент А. Абдуқодиров синфига қабул қилинди. 2000 йилда А. Навоий номидаги Давлат Академик Катта Тетари стажёрлик гуруҳига қабул қилинди. 2005 йилдан ҳозирги кунга қадар А. Навоий номидаги ДАКТ опера труппаси солисти. 2008 йилда Қозоғистон (Чимкент)да бўлиб ўтган «Романсиада - 2008» минтақавий танлови 1-мукофоти ва Россия (Москва)да ўтказилган «Романсиада - 2008» халқаро танлови 2-мукофотини қўлга киритди. 2010 йилда Озарбойжон (Баку ш.)да ўтказилган Бул-Бул номли халқаро вокалчилар танловида I мукофот ва “Танловнинг энг яхши тенори” унвонига сазовор бўлган. Барча ҳукумат концертлари ва халқаро аҳамиятга молик маданий тадбирларда мунтазам иштирок этиб келади. Рамиз Усмонов – гўзаллиги ва бойлиги бўйича ноёб, обертон ва рангларга бой, ҳам лирик, ҳам драматик тенор репертуарини ижро этишга мос овоз соҳиби, бу эса санъаткорга кенг кўламдаги етакчи тенор партияларини муваффақият билан ижро этиш имконини беради. Барча ҳукумат ва давлат концертларида иштирок этади. 2010 йилда юқори даражадаги ютуқлари учун Р. Усмоновга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилди. Р. Усмонов репертуарида қуйидаги партиялар бор: Ж. Бизе, «Марварид ахтарувчилар», Нодир. Ж. Верди, «Травиата», Альфред. Ж. Верди, «Риголетто», Герцог. Ж. Пуччини, «Богема», Рудольф. Ж. Верди, «Трубадур», Манрико. 2012 йилда Алматы шаҳрида (Қозоғистон) ўтказилган Б. Тулегенова номли танловда Гран-При совринини олди. 2013 йилда Австрия (Линц ш.)да бўлиб ўтган «Competizione dell`Opera» Халқаро танловида иккинчи ўринни қўлга киритди. 2014 йилда I Минск халқаро Рождество опера танловида Гран-При совринини олди. 2015 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони берилди.

Шарҳлар

Ольга, Новороссийск
16 декабря 2016
Уважаемый Рамиз! Поздравляю с прошедшим днем рождения! Очень жаль, что не буду иметь удовольствия видеть Вас в проекте Большая опера. Вы - лучший! Ваше аристократическое исполнение напоминает мне Альфредо Крауса. Удачи Вам во всем!

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz