Ренато Брузон (Италия) иштирокида опера санъати бўйича маҳорат дарслари

2016 йилнинг 15 июнидан 21 июнига қадар Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта театрида Ренато Брузон (Италия) иштирокида опера санъати бўйича маҳорат дарслари ўтказилмоқда.

Ренато Брузон ­– италиялик опера хонандаси, баритон. 1936 йил 13 январда Эсте, бошқа манбаларга кўра Гранцеда туғилган (Италия). 1970-90-йилларда Верди ва Доницеттининг операларида етакчи ижрочи бўлган. Брузон XX аср охири ­– XXI аср бошларининг энг кўзга кўринган Верди баритонларидан бири ҳисобланади. 1960 йилда Сполетода вокал танловининг ғолиби бўлди. Брузоннинг операдаги дебюти 1961 йилда Лирик экспериментал Сполето театрида бўлиб ўтди, унда Брузон ди Луна («Трубадур», Верди) ролини ижро этди. Келаси йили у Рим опера театрида Риккардо («Пуританлар», Беллини)ни куйлади. 1969 йилда Метрополитен-операда Энрико («Лючия ди Ламмермур», Доницетти) роли билан дебют ижро қилди. 1970 йилда дирижёр Риккардо Мути раҳбарлиги остида Флоренцияда Вердининг «Бал-маскарад» операсида Ренатони куйлади. Ла Скаладаги аҳамиятга молик дебют 1972 йилда Антонио («Линда ди Шамуни», Доницетти) ролининг ижро этилиши бўлди, шундан сўнг унинг карьераси асосан мазкур театр билан боғлиқ ҳолда кечди. Кейинчалик Эдинбург Халқаро фестивалида (1972) Эцио роли орқали («Аттила», Верди) иштирок этди, 1975 йилда Ковент-Гарденда «Бал-маскарад» операсида Пьеро Каппуччиллининг ўрнида муваффақиятли  чиқиш қилди. Вена операси саҳнасида 1978 йилда Макбет ролида чиқиб, шу қадар шуҳрат қозондики, Австриянинг энг обрў-эътиборли ва дунёдаги энг таниқли театрларидан ҳисобланмиш Австрия театри  унга Kammersänger фахрий унвонини берди.

1980 йилда Флоренцияда мусиқали май фестивалида Яго образининг янги талқинини таклиф этди («Отелло», Верди). 1980-йилларда у Моцарт мусиқасига ошно бўлди ва Дон Жуанни куйлади, шунингдек, итальян веризмида Жорданонинг «Андре Шенье» операсида қўшиқ ижро этди. Зефиреллининг «Қишлоқ шарафи» фильм-операсида ҳам роль ижро қилди. «Фальстаф» талқини хонанда репертуаридаги энг юксак роллардан бири ҳисобланади. Брузоннинг ижоди узоқ вақт фаолликни қўлдан бермай келаётир, яъни у қарийб етмиш ёшида Вена операсида Жермона («Травиата», Верди)ни куйлади, бу спектакль 2003 йилда Москвадаги Катта театрда намойиш этилди.

Брузон – машҳур бельканто устаси. Латофатли ва ёрқин нутқ, ярим аср мобайнида энг гўзал бахмалдек майин тембрлардан бири, юмшоқ овоз – буларнинг бари табиат инъом этган қобилият, қолаверса, ўз устида ишлаш натижасидир. Брузон бетакрор актёрлик сифатларига ҳам эга бўлиб, унга салобат ва киборлик хос бўлгани ҳолда сохталик ва ёлғон шавқ-завқдан холидир. Хонанданинг Верди роллари талқинлари уларнинг Верди репертуари кенг тарқалиши таъсири остида йўқотилган асл жарангини тиклади. Айрим танқидчилар Брузонни Тито Гобби замонидан буён энг зўр Риголетто деб ҳисоблашади.     Ренато Брузон маҳорат дарслари ўтказади, Global Internet Vocal Competition президенти ҳисобланади
Мукофотлари:
Фермо фахрий фуқароси
Урбино университети фахрий доктори
Парма фахрий фуқароси
Ортона фахрий фуқароси
Пальми фахрий фуқароси
Лондондаги «Доницетти жамияти» фахрий аъзоси
«Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» Катта хочи кавалери
Мальта рицарлари Ордени коммендатореси
Вена давлат операсидан Kammersänger
Верди кавалери (Парма фахрий унвони)
1980 йилда Deutsche Grammophonда Вердининг «Луиза Миллер» оперази ёзуви учун Франциянинг Académie du disque Lyrique томонидан Orphée d’Or мукофоти билан тақдирланган.

2016 йил 18 июнь      

18 июня 2016

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz