"Қарсилдоқнинг қайтиши" Янги йил мусиқали эртаги янги таҳрирда

П.И.Чайковский мусиқаси, Э.Гофманнинг «Ёнғоқ чақувчи ва Қирол-сичқон» номли эртаги асосида "Ёнғоқ чақувчининг қайтиши" Янги йил мусиқали эртаги Р.Шерездановнинг янги таҳририда.


 
2017 йил 23 декабрдан 2018 йил 14 январгача.

Саҳналаштирувчи режиссёр: Руслан Шерезданов (театр стажёр-режиссёри)

Саҳналаштирувчибалетмейстер: Равшан Чориев (театр стажёр-балетмейстери)

Саҳналаштирувчи рассом: Даврон Ражабов

Либослар бўйича рассом: Лобар Полвонова

Қадрли дўстлар!

Янги йил тобора эшик қоқиб келмоқда, демак, болакайларимиз орзиқиб кутадиган мўъжизакор, сеҳрли, қувончбахш онлар яқин! Ҳар бир ота-она, ўзининг болалигини хотирлар экан, ҳар йили фарзандини қандайдир янги, бетакрор совға билан сийлашни, уни ҳайрон қолдиришни, хурсанд қилишни истайди, қолаверса, Янги йил барчамиз учун энг самимий, интиқлик билан кутиладиган, сеҳрли, нашидали байрам, шундай эмасми?! Шу боис Навоий номидаги ДАКТ ҳам ёш томошабинларимизга навбатдаги Янги йил сюрпризини тайёрламоқда.

Ёш режиссёр Руслан Шерезданов таҳририда саҳналаштирилган, таниқли композитор П.И.Чайковскийнинг барчага маълуму машҳур оҳанрабосифат мусиқаси, Э.Гофманнинг "Ёнғоқ чақувчи ва Қирол-сичқон" эртаги асосидаги жўшқин томоша Сизни чин маънода Янги йил эртаги оламига етаклайди. Бу балет ҳам, опера ҳам эмас, бу –­ мусиқали эртак бўлиб, унда мусиқа, ашула, рақс ва мулоқотлар бирдек мужассам.

Сюжет        

Э.Гофманнинг эртаги қаҳрамони бўлмиш Ёнғоқ чақувчи бизнинг замонамизга келиб қолади ҳамда Лара исмли қизалоқ ва унинг укасини эртак ҳукмрон бўлган ўйинчоқ оламга етаклайди. Қадим замонлардан Ёнғоқ чақувчи Қирол-сичқоннинг лаънатига учраб келмоқда, энди эса, кўнгли бир кор-ҳол бўлишини сезган Қирол-сичқон байрам арафасида вақтни тўхтатишга қарор қилади. Энди нафақат Ёнғоқ чақувчини, балки Янги йилни ҳам қутқариб қолмоқ керак. Ёнғоқ чақувчининг янги дўстлари Лара ва Ёқуб ёвуз кимсаларни куч билан эмас, балки билим ва топқирлик ёрдамида енгишга унга ёрдам беришади. Ларанинг фикрича, агар Қирол-сичқонга болалигида эртаклар ўқиб беришганида эди ва у китобларга меҳр қўйганида эди, у умуман бошқача бўлган бўларди. Лара бу масалада унга ёрдам беришга аҳд қилади ва қизалоқнинг меҳри Қирол-сичқонда ҳам меҳрибонлик ҳис-туйғусини уйғотади. Унга эртаклар китоби туҳфа этилади ва у бундан жуда хурсанд, ахир, унинг азалий орзуси ушалмоқда эди-да. Қачон, дейсизми? Янги йил кириб келишидан бир оз олдин! Энди у мўъжизаларга ишонади! Сеҳр-жоду кучи йўқола бошлайди ва узоқ кутилган Янги йил кириб келади! 

2017 йил 23 декабрь

23 декабря 2017

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz