КАТТА ТЕАТРДА OPEN AIR

Янги форматдаги шоу ташкилотчилари Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан бирга TOP Congress компанияси кўмагида навбатдаги, 88-театр мавсумини  янги, мамлакат учун ноодатий, бироқ дунёда оммалашган форматда – OPEN AIR кўринишида очиб берадилар.

Айнан симфоник OPEN AIR билан Ўзбекистон театр санъати учун бетакрор бўлган, томошабинларнинг мумтоз мусиқа, опера ва балетга бўлган қизиқишини қайта тиклашга қаратилган лойиҳа старт олади ва жаҳон классикаси бетакрор асарларини намойиш этади.

“Катта театр” дўстларни ром этувчи, ажойиб, мутлақо янги форматдаги классик мусиқа дунёсига таклиф этади. 
2017 йилнинг 9 ва 10 сентябрь кунлари ҳақиқий театр шайдолари бирваракайига икки мусиқа кечасини театр қаршисидаги майдонда мовий осмон остида (OPEN AIR) ўтказадилар. 
Бу воқеа ҳақиқий мусиқа шайдоларини ягона ҳамжамиятга бирлаштириш ва бутун мамлакат бўйлаб шунга ўхшаш маданий тадбирлар тўлқини бошланишига қаратилган. 
Симфоник OPEN AIR формати – концерт маданиятининг ўзига хос оқими. Бундай форматдаги мусиқий тадбирлар – Эдинбург, Берлин, Вена, Париж, Москва, Токио ва Римдаги жаҳонга машҳур фестивалларнинг унутилмас шоуларидир. 
Лойиҳа классикага интилишда янги ҳаёт бахш этиш демакдир. Тадбирлар серияси ва компаниянинг шундан кейинги иши маданий трендларни яратиш ва санъатнинг анъанавий йўналишларини қайта тиклашдан иборат. 
Бу, шубҳасиз, мамлакатимиз имижини янада юксалтиришга имкон беради. 
Театр режиссёри Андрей Евсеевич Слоним, мусиқий раҳбар ва дирижёр Бобомурод Худойқулов матбуот анжуманида Ўзбекистон опера ва балет соҳасида қандай янги оқимлар кутилаётгани ҳақида тўхталиб ўтишди. 
Ҳар бир кечанинг бетакрор дастуридан жаҳон классикаси ўлмас асарлари, турли мамлакатлар классик мусиқаси оригинал композициялари, Катта театрнинг ром этувчи балет номерлари ўрин олган. 
Ноанъанавий муҳит, театр майдонининг декорацияланган панорамаси, ўзига хос дастур ва классик дабдабанинг енгил нафаси – симфоник мусиқа ҳавасмандлари Катта театрнинг нақ қаршисида шундай байрам тантанасининг гувоҳи бўладилар. 
ДАКТ балети солистлари ва артистлари янги мавсум очилишида тан олинган жаҳон классикаси композицияларини – Штраус вальси ва Чайковский адажиосидан тортиб то  Андреа Бочелли ва ўзбек классик операсининг миллий арияларигача бўлган замонавий асарларни намойиш этадилар. 
Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрининг истеъдодли дирижёри Бобомурод Худойқулов моҳирона раҳбарлиги остидаги Симфоник оркестри бутун кечани азиз меҳмонлар билан ўтказади. 
Умуман олганда, Катта театр тарихида янги саҳифа очилмоқда ва мазкур лойиҳанинг бир қисми бўлмиш ҳар бир инсон республика миқёсидаги маданий тадбирнинг илҳомчиси ва яратувчиси бўлиб қолажак.

 

13 августа 2017

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz