Ж.Верди, П.Масканьининг "Камелия тутган хоним" балети ПРЕМЬЕРАСИ, 26 ва 28 январь

Саҳналаштирувчи балетмейстер: Меҳмет Балкан (Туркия)
Му
сиқий раҳбар ва дирижёр: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Фазлиддин Ёқубжонов
Саҳналаштирувчи рассом: хизмат кўрсатган маданият ходими Зубайдулло Ботиров
Либослар бўйича рассом: Лобар Полвонова
Хор
мейстер: Наталья Куприянова

Александр Дюманинг романи бўйича Ж.Верди, П.Масканьи мусиқасига «Камелия тутган хоним» бадетини саҳналаштириш учун саҳналаштируви балетмейстерМеҳмет Балкан (Туркия) таклиф этилди.

Меҳмет Балкан (Анқара, 1956).  Ҳозирги вақтда у Давлат опера ва балет Бош бошқармаси арт-маслаҳатчиси бош директори ҳузуридаги бош хореограф ҳисобланади.

Ўзининг балет таълимини у 1965 йилда Анқара давлат консерваториясида бошлади ва у ерда классик балет, фортепиано ва мусиқани инглиз мактаби асосида ўрганиб борди.  Машҳур Ассаф Мессерер ва Александр Прокофьев билан ишлади.

Меҳмет Балкан Анқара давлат опера ва балетига 1973 йилда, 18 ёшида солист сифатида қабул қилинди, сэр Фредерик Эштон томонидан меҳнат фаолиятининг илк мавсумида саҳналаштирилган “Айниган қиз” балладасида иштирок этди.
1973 йилда у Стамбул давлат опера ва балетига таклиф этилди. 
1977 йилда у Македония пойтахти Скопияга «Жизель»да иштирок этиш учун таклиф қилинди.
1978 йилда Болгариянинг Варна шаҳрида ўтказилган, 27 мамлакатдан 151 раққос иштирок этган Халқаро балет танловида Меҳмет Балкан учинчи ўринни олди.
1979-1980 йилларда у Мюнхен операси балети режиссёри Линн Сеймур томонидан Германияга таклиф этилди ва Мюнхен операси солисти бўлиб ишлай бошлади ҳамда у ерда Ганновердаги давлат балетининг доимий меҳмони-артисти сифатида контракт имзолади.
1982 йилда у “Германиядаги энг машҳур инсон” номинацияси ғолиби бўлди.
1983 йилдан 1984 йилгача Бонн давлат опера ва балетида солист бўлиб ишлади.
1984 йилда Бельгия Қироллик балетининг асосий раққоси бўлди.
1986 йилда АҚШга саёҳати давомида у «Метрополитен-опера»да Валери ПАНОВнинг «Сакра»сида роль ижро этиб, катта муваффақият қозонди.
Меҳмет Балкан ўзининг хореограф сифатидаги карьерасини 1989 йилда Ганновердаги Германия Давлат балетида бошлади (Ганновер давлат балет бошқармаси).
1994 йилда Японияда ўтказилган Хореография халқаро танловида “Энг яхши хореография” мукофотига сазовор бўлди.
У Европада ва Сатггарт, Кёльн, Берлин, Париж, Вена, Гамбург, Рим, Амстердам, Цюрих, Базель, Верона, Лондон, Глазго, Миннеаполис, Нью-Йорк, Токио, Пекин, Милан, Калгари ва Будапештдаги етакчи дунё театрларида спектаклларни саҳналаштирди. 
Меҳмет Балкан 1999 йилда Анталиядаги Давлат опера ва балет театрининг бош хореографи этиб тайинланди, ҳозирги вақтда у ўзининг ишлари билан бутун дунё бўйлаб танилган.
2001 йилда у, Dance EUROPE фикрича, йилнинг беш нафар энг яхши балет режиссёрлари сафига кирди.
2002 йилда Меҳмет Балкан Португалиядаги давлат балети директори бўлди, бир муддат ўтгач эса Анталиядаги Давлат опера ва балет театрининг раҳбари этиб тайинланди.
Меҳмет Балкан Стамбулда ҳар икки йилда бўлиб ўтадиган Рақс халқаро танлови жюри аъзоси, аввалгидек дунёнинг турли давлатлари саҳналарида кўплаб асарларни саҳналаштиради.

Унинг хореографлик репертуарида қуйидаги спектакллар бор:
"Оққуш кўли", "Уйқудаги гўзал", "Ёнғоқ чақувчи", "Золушка", "Ромео ваЖульетта", "Жизель", "Тўй", "Дон Кихот", "Коппелия", "Зое бўлган эҳтиёткорлик", "Камелия тутган хонимва кўплаб бошқа асарлар.

 

2018 йил 10 январь

 

10 января 2018

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz