"Икки дил достони" балети ПРЕМЬЕРАСИ

28 ва 29 октябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида  Ш.Рашидовнинг 100 йиллигига бағишланган, А.Меликов, Ш.Рашидовнинг “Икки дил достони” балети премьераси бўлиб ўтади.   

Композиторнинг махсус буюртма билан ёзилган иккинчи тўлиқ метражли балети“Икки дил достони” бўлиб, у ҳам, худди “Севги афсонаси” каби, колоритига кўра шарқона асар эди.Уни Меликов Ўзбекистоннинг Алишер Навоий номли Катта театри учун 1981 йили яратиб, унинг либреттосини Шароф Рашидовнинг “Икки дил достони” поэмаси асосида ёзди.

“Икки дил достони”раққоса Комде ва мусиқачи Моданнинг муҳаббати, ўлим устидан ғолиб келувчи абадий севги ҳақидаги қадимий шарқ афсонаси мазмунини очиб беради.Балетнинг мусиқий драматургиясиёрқин ва таъсирчан образлар, қаҳрамонларнинг чуқур руҳий хусусиятлари билан бойитилган рангин симфоник номер-эпизодлар алмашинувига асослангандир.

Илк маротаба балет 1982 йили А. Навоий номидаги ДАКТ саҳнасида қўйилган эди.
1983 йилда балет труппаси Москвага ташриф буюрадиЎша вақтда у Катта театр ва Кремль саройи саҳналарида намойиш этилган эдиЎз вақтида танқидчилар мазкур саҳна асарига даврнинг хореографик шедеври, дея баҳо беришган.

28 октября 2017

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Telegram отзывы: https://t.me/otziv_gabtuz