Матбуот анжумани, 11 октябрь

11 октябрда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида ўзбек ёзувчиси Шароф Рашидов асари асосида унинг 100 йиллигига бағишлаб саҳналаштирилган А.Меликовнинг “Икки дил достони” балети 28 ва 29 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган премьераси ҳақида Азарий Плисецкий иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

 

2 пардали «Икки дил достони»

Ариф Меликовнинг иккинчи шарқ балети. 

Озарбойжонлик композитор А.Меликов (1933 й.т.) даставвал Юрий Григорьевич томонидан илк маротаба 1961 йилда Киров номидаги опера ва балет театри (Санкт-Петербург) саҳнасида қўйилган “Севги афсонаси” балети мусиқаси муаллифи сифатида маълум ва машҳур. Бу спектакль ХХ аср хореографиясининг асл шедеврларидан бўлиб қолди. Шундан сўнг у балетмейстер томонидан кўпгина жаҳон саҳналарига ўтказилди.

Композиторнинг махсус буюртма билан ёзилган иккинчи тўлиқ метражли балети“Икки дил достони” бўлиб, у ҳам, худди “Севги афсонаси” каби, колоритига кўра шарқона асар эди.Уни Меликов Ўзбекистоннинг Алишер Навоий номли Катта театри учун 1981 йили яратиб, унинг либреттосини Шароф Рашидовнинг “Икки дил достони” поэмаси асосида ёзди.

 

Шароф Рашидов (1917 йил 24 октябрь (6 ноябрь) –1983 йил 31 октябрь) нафақат таниқли давлат арбоби, балки машҳур ёзувчи, шоир, публицист, моҳир сиёсатчи ва айни пайтда ўта маданиятли, ўқимишли инсон эди.У тарих, адабиёт, айниқса мумтоз шарқ шеъриятидан яхши хабардор бўлиб, илм-фан ва санъатни ҳар томонлама қўллаб-қувватларди.

“Икки дил достони”раққоса Комде ва мусиқачи Моданнинг муҳаббати, ўлим устидан ғолиб келувчи абадий севги ҳақидаги қадимий шарқ афсонаси мазмунини очиб беради.Балетнинг мусиқий драматургиясиёрқин ва таъсирчан образлар, қаҳрамонларнинг чуқур руҳий хусусиятлари билан бойитилган рангин симфоник номер-эпизодлар алмашинувига асослангандир.

Илк маротаба балет 1982 йили А. Навоий номидаги ДАКТ саҳнасида қўйилган эди.
1983 йилда балет труппаси Москвага ташриф буюради. Ўша вақтда у Катта театр ва Кремль саройи саҳналарида намойиш этилган эди. Ўз вақтида танқидчилар мазкур саҳна асарига даврнинг хореографик шедеври, дея баҳо беришган.

 

Ўзбек ёзувчиси Шароф Рашидовнинг 100 йиллигига бағишланган, Россияда хизмат кўрсатган артист, балет артисти, педагог ва хореограф, Плисецкийлар театр сулоласи вакили Азарий Плисецкий иштирокидаги янги премьера 2017 йил28 октябрь кунибўлиб ўтади. 

11 октября 2017

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz