ДАКТ саҳнасида янги йил премьераси: Павел Сафоновнинг “Беш кеча” асари

ДАКТ саҳнасида янги йил премьераси: Павел Сафоновнинг “Беш кеча” асари

Кириб келаётган янги йил арафасида пойтахтликлар учун ажойиб совға тайёрланди: 2017 й. 23-24 декабрда Тошкентда илк бор Москва вилоят ёш томошабинлар театри Александр Володин пьесаси асосида “Беш кеча” драмасини тақдим этади, режиссёр - Павел Сафонов.

Асосий ролни машҳур рус актрисаси, Россияда хизмат кўрсатган артист Нонна Гришаева ижро этади. Асосий эркак ролини Алексей Рижков ижро қилади.

Байрамолди тадбирининг бош ҳомийси ва ташкилотчиси «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Театр дўстлари клуби» бўлишди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёев томонидан унинг 2017 йили 3 август куни зиёлилар билан учрашуви чоғида билдирилган ташаббуси асосида ташкил этилган «Театр дўстлари клуби» театрнинг ҳам ижодий, ҳам техник салоҳиятини ошириш, ижодий жамоани қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, янги спектаклларни саҳналаштириш, ижодий сафарларни уюштириш ва кўплаб бошқа мақсадларни кўзлайди.

Ҳаёт ва муҳаббатни нозик ҳис қилувчи драматург Александр Володин 1958 йилда “Беш кеча” пьесасини ёзади ва уларга қуйидагича изоҳ беради: «Булар ҳар биримиз учун керак бўлган муҳаббат, меҳр, ҳамдардликни ахтариш, йўқотиш кечаларидир. Бу пьеса ўзига, ўз моҳиятига содиқлик, шунингдек, агар инсон ўз йўлида охиригача давом этса ва ўзига ўзи хоинлик қилмаса, бахтга эришмоғи ҳақида…».

Машҳур пьеса Никита Михалковнинг асосий ролни Людмилой Гурченко ижро этган шу номли фильми орқали кенг томошабинларга яхши таниш. Асосий ижрочи Нонна Гришаевага келсак, у кино ва телевидение актрисаси, пародиячи, телебошловчи ва хонанда сифатида ҳам ном қозонган.

Ташкилотчилар ёшлар учун алоҳида акцияни назарда тутишди: театр олий ўқув юртлари ва коллежларининг қобилиятли талабаларига “Беш кеча” учун махсус ажратилган 200 дона рағбатлантирувчи чипталар тақдим этилади.

2017 йил 24 декабрь

24 декабря 2017

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz