Ўзбекистон халқ артисти Саттор Ярашев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган ижодий кеча

ЯРАШЕВ САТТОР ЯРАШЕВИЧ - хонанда (драматик тенор)

 

Саттор Ярашев Бухоро вилояти Вобкент тумани Муғиён қишлоғида деҳқон оиласида туғилди.

Ўз вақтида чўпон бола Сатторнинг қўнғироқдай овози Вобкент туманининг ҳаваскор театр жамоаси бириинчи раҳбарларидан бўлмиш Абдулла Ортиқовнинг эътиборини тортди.Шу тариқа Саттор Ярашевнинг ижодий ҳаёти бошланди.

1940 йил унинг хотирасида бир умр муҳрланиб қолди. Ўшанда уни Бухоро вилоят мусиқа драма театрига таклиф этишган эди.Мазкур театр саҳнасида ҳали ёш Ярашев хизмат кўрсатган артист, режиссёр Миробид Мусаев раҳбарлиги остида ҳақиқий артист бўлиб етишди.Бу театрда Саттор Ярашев асосий ролларни: «Фарҳод ва Ширин» мусиқали драмасида Фарҳод, «Тоҳир ва Зуҳра»да Тоҳир ролларини ижро этди.

1945 йилда Саттор Ярашев Тошкентга таклиф этилди. Бу ерда у совет ва хорижий муаллифларнинг спектаклларида бир қатор эсда қоларли образларни яратди. Айни вақтда Ярашевнинг оммавий халқ қўшиқлари ижрочиси сифатидаги истеъдоди ривожлана борди.

1947 йилда актёр маҳоратини ошириш учун Москвага жўнаб кетади. У Чайковский номли Москва Давлат консерваторияси қошидаги Ўзбек опера студияси талабаси бўлади.

Мазкур студияни тугатгач, Саттор Ярашев Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрига хонанда сифатида таклиф этилди.Бу ерда Саттор Ярашев опера спектаклларидаги ёрқин образларни яратди. Актёр Мажнун («Лайли ва Мажнун»), Фурқат («Шоир тақдири»), Мони («Дилором»), Йўлчи («Зулматдан нур»), Қодир («Гулсара»), Чўпон («Майсаранинг иши») ва бошқа партияларни ижро этди.
1972 йилда  Тошкентконсерваториясини тугатди.

Саттор Ярашевнинг ижоди халқ ва республика раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланди.У Меҳнат байроғи, “Ҳурмат белгиси”орденлари, медаллар, мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди, 1959 йилда эсаунга Ўзбекистон халқ артисти, 1967 йилдан Тошкент театр-рассмолик институти доценти унвони берилди.

23 ноябрда Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида Саттор Ярашев хотирасига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтади.

 

ТЕАТРДАГИ ИШЛАРИ

Тоҳир ("Тоҳир ва Зуҳра", Бровцын ва Жалилов),
Мажнун, Қодир ("Лайли ва Мажнун", "Гулсара", Содиқов ва Глиэр),
Мони, Бўтажон, Жўра, Фурқат ("Дилором", "Буюк канал", "Бўрон", "Шоир қалби", Ашрафий),
Чўпонали ("Майсаранинг иши", Юдаков),
Омон ("Зайнаб ва Омон", Ражабий, Содиқов, Зокиров ва Зейдман), Йўлчи, Чорибой ("Зулматдан нур", "Саҳарда", Ҳамроев),
Ниёз ("Хоразм қўшиғи", Юсупов),
Муқанна ("Муқанна", Ражабий ва Мушель) ва б.

2017 йил 23 ноябрь

23 ноября 2017

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz