Ж.Пуччинининг
"Флория Тоска"
асари премьераси

Жакомо Пуччини
"ФЛОРИЯ ТОСКА"
3 кўринишли опера
Луижи ИлликаваЖузеппе Жакозанинг Викторьена Сарду драмаси асосидаги либреттоси

 

Қайта тикланган спектаклнинг премьераси 2017 йил 26 ноябрда бўлиб ўтади.

Спектаклнинг давомийлиги 2 соат 30 дақиқа (2 та антракт).

Итальян тилида русча тагматнлар билан ижро этилади.

«Тоска» жаҳон операси бебаҳо асарларининг «қайноқ ўнлиги»га киради. Бу ХХ асрни очиб берувчи юксак мусиқа ижоди намуналаридан биридир. Пуччини буюк композитор вааёл кўнглининг бетакрор билағони. Унинг аксарият опералари аёллар портретидан иборат: «Баттерфляй хоним», «Турандот», «Манон Леско», «Флория Тоска»…

            «Тоска» операсипремьераси1900 йил 14 январда Римда Костанци театрида бўлиб ўтдиБироқ ўн бир йил аввал ўттиз ёшлик композитор Франциянинг буюк фожеавий актрисаси Сара Бернарниуларнинг замондоши бўлмиш француз драматурги Викторьена Сардунинг «Тоска» пьесаси асосида қўйилган спектаклда учратади. «ИлоҳийБернар»ни кўриб ҳузур-ҳаловатини йўқотган Пуччини ёзган эди: «“Тоска” ҳақида ўйлаяпман! Айнан Тоска”дамен ўзим учун улкан бўлмаган, ҳашаматли спектакль ҳисобланмайдиган операни кўраман; бу оддий мусиқий дабдабага ўрин бериши мумкин бўлган сюжетлардан эмас». Ўз драмасида Сарду расм бўла бошлаган тарихий воқеаларга эътибор қаратди ва Италияда 1800 йилда ҳақиқатан ҳам рўй берган воқеаларга юзланди. Шунга асосланиб Пуччини ўта нозик ва таъсирли асар яратди ҳамда композиция марказига машҳур хонанда ва Римнинг энг гўзал аёли Флория Тосканингфожиавий тақдирини қўйди.

Флориянинг суйганирассом ва Италиянингэркинлиги учун курашчи Марио Каварадосси. Уларнинг севгиси бамисоли ёнғиндек. Бироқ умуман бошқа эҳтирослар олови уларнинг ҳаётини барбод қилади. Полиция бошлиғи барон Скарпианинг разилона макри ва совуққон сиёсий мақсади севишганларни қадам-бақадам Сант-Анджело қасри-турмасининг даҳшатли минораси томон етаклайди. Ўлим билан юзма-юз келганда гўзаллик ва муҳаббат қисқа муддат ғалаба нашидасини суради. Бироқ Тоска томонидан муҳаббат йўлида амалга оширилган жиноят унинг ўзидан ҳам, суйганидан ҳам ўч олади.

2017 йил 26 ноябрь

26 ноября 2017

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz