2014 йил 23 ноябрдан 29 ноябргача Тошкентда илк бор Италия операси ижрочиларининг XIV Халқаро “Competizione dell opera” танлови ўтказилади

Сўнгги 14 йил ичида «Competizione dell`Opera» опера танлови жаҳонда энг йирик вокал танловларидан бири бўлиб қолди. Бу танлов репертуари Италия операсининг қадим мусиқа маданияти майин таронасидан тортиб ХХ асрнинг стилистик тажрибаларигача бўлган бутун бойлигини ўзи ичига олган қўшиқ куйлашнинг ягона танловидир. Танлов аҳолининг кенг қатламлари орасида жаҳон санъатининг юксак намуналарини тарғиб қилади, турли маданиятларни боғловчи дўстлик кўприги вазифасини ўтайди.

Танлов тарихи 1996 йилда бошланган ва илк бор Гамбургда ўтказилган. Уни ўша вақтда Гамбург мусиқа ва театр олий мактаби президенти лавозимини эгаллаб турган профессор Герман Рауэ ташкил этган эди. Ганс-Йоахим Фрей директор этиб тайинланди. 2001 йилдан танлов Дрезденга кўчирилди ва Эльба дарёси минтақаларидан тортиб то жаҳоннинг энг чекка ўлкаларидан келган хорижий артистлар, санъат шайдолари ва профессионаллар учун илҳом бахш этувчи институт бўлиб қолди.

2011 йилда гранд финал Москвадаги Опера ва балет Катта театрида тантанали равишда ўтказилди.

2012 йилда финал Беласусь Республикаси Миллий Академик опера ва балет Катта Театрида бўлиб ўтди.


2013 йилда танлов Австриянинг Линц шаҳрида қўним топди, 2014 йилда эса финал Тошкентдаги А.Навоий номли Давлат Академик опера ва балет Катта театрида тантана қилинади.


Оммавий опера танловининг энг муҳим ва ўзига хос хусусияти нафақат юқори малакали ёш хорижий қобилиятларнинг кўплиги, балки жюрининг ўта талабчанлик билан танланганлигидан ҳам маълумки, ёш артистлар уларнинг экспертизасидан ўтишлари лозим бўлади.


Ўзбекистон пойтахтида «Competizione dell opera» халқаро танловининг ўтказилиши, шубҳасиз, дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда ва Ўзбекистон Республикаси маданий ҳаётида эсда қоларли воқеа, шунингдек ғарб ва шарқ маданиятларини яқинлаштиришда аҳамиятли тадбир бўлиб қоладики, бу Тошкент шаҳри нафақат Марказий Осиёнинг, балки бутун Шарқнинг маданий маркази эканлигини яна бир карра тасдиқлайди. Мазкур танлов аҳолининг кенг оммасини дунё миқёсидаги саҳна усталари билан, шунингдек, қобилиятли ёш вокалчилар билан таништиради.


Италия опералари ижрочилари XIV Халқаро «Competizione dell’ Opera» танлови шартлари


Танлов барча мамлакатларнинг мусиқа коллежи, консерватория ёки бошқа мусиқий ўқув муассасасида таълим олаётган, ўқиган ёки энди кирган хонандалари учун очиқ. Хусусий дарслар олган хонандалар танловда иштирок этиш учун малакасини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари лозим бўлади. Танлов мувофиқлаштирувчилари тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиққач, иштирок этишга розилик ҳақида қарор қабул қиладилар. 1996 ёки 1998 йилларда ўтказилган I Cestelli «Competizione dell’ Opera» опера танлови ёки 2001-2013 йилларда бўлиб ўтган «Competizione dell’ Opera» опера танловларидан бири совриндорлари танловда иштирок эта олмайдилар.



Ёш бўйича чекловлар:
аёллар учун – 1983 йил 1 январдан кейин туғилганлар;
эркаклар учун – 1981 йил 1 январдан кейин туғилганлар.

Танлов дастлабки тингловлар, ярим финал ва финал босқичларидан иборат. Финал оркестр жўрлигидаги оммавий концерт тарзида ўтказилади. Ҳар бир хонанда тингловдан ўтиши лозим.

Агар хонанда узрли сабабларга кўра тингловда иштирок эта олмаса, у ҳолда мувофиқлаштирувчилар Тошкентда бўлиб ўтадиган ярим финал олдидан ўтказиладиган қўшимча тингловларда иштирок этиш учун рухсат беришлари мумкин.

Ярим финал Тошкент Давлат Консерваториясида 24 ноябрда рўйхатга олишдан бошланади ва 2014 йил 25 ноябрдан 26 ноябргача “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтади.
Финал босқичи 2014 йил 27 ноябрда ўша ернинг ўзида ўтказилади.
Гала-концерт ­“Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройида 2014 йил 29 ноябрда бўлиб ўтади.

Танлов мувофиқлаштирувчилари сабабини тушунтирмаган ҳолда анкетани қабул қилишни рад этиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар. Истисно тариқасида рўйхатга олиш тинглов куни амалга оширилиши мумкин. Агар анкета электрон почта орқали юборилган бўлса, етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун сўнгги муҳлат тинглов куни ҳисобланади.

Ҳар бир иштирокчи олтита Италия ариясини оригинал оҳангдошлигида ёддан тайёрлаши шарт.
Ариялар қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
1. Мажбурий ариялар рўйхатидан тўртта ария.
2. Ҳар қандай Италия операсидан иштирокчи хоҳишига кўра иккита ария.

Ҳамма ариялар турли опералардан бўлиши лозим. Агар иштирокчи томонидан танланган ариялар мажбурий рўйхатда мавжуд бўлмаса, иштирокчи нота матнини иштирок этиш учун анкетага қўшиб тақдим этиши лозим. Шундан сўнг танланган арияларни ўзгартириш мумкин эмас. Ҳар бир иштирокчи ихтиёрига бир концертмейстер ажратилади. Иштирокчи ўз ҳисобидан ўзининг концертмейстерини таклиф этиш ҳуқуқига эга. Буни анкетада қайд этиш лозим бўлади.

Анкетага имзо чекар экан, иштирокчи мазкур Шартлар билан  танишгани ва қуйидагиларга рози эканлигини тасдиқлайди:

1. Танловда қатнашишга рухсат олган иштирокчилар ҳар бир босқичда курашадилар. Чиқиш қилишни рад этиш ҳақида иштирокчи узрли сабабини кўрсатган ҳолда олдиндан огоҳлантириши лозим.
2. Ҳар бир иштирокчи Танловга алоқадор бўлган барча репетиция ва концертларда иштирок этишга розилик беради.
3. Репетиция ва концертларда иштирок этмаслик мукофотнинг бекор қилинишига олиб келади.

Танловда иштирок этиш учун 15 евро миқдорида йиғим ундирилади.
Хорижий иштирокчиларнинг яшаш ва овқатланиш харажатларини таклиф этувчи тараф ўз зиммасига олади.

Жюри мукофот билан тақдирламаслик ёки уни ҳамкорликда тақдим этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Жюрининг қарори қатъий ҳисобланади. Жюри ҳамма репетицияларда тўлиқ таркибда иштирок этишга мажбур эмас. Шунингдек, жюри ариялардан парчаларнигина тинглаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бу ҳуқуқ дастлабки тингловлар ва ярим финалга нисбатан татбиқ этилади.

2014 йилги опера танлови репетиция, дастлабки тинглов, ярим финал ва финал босқичлари жараёнида аудио- ва видеоёзувларни яратиш, нусха кўчириш, тарқатиш, ишлов бериш ва/ёки таҳрир қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Тақдим этиладиган ҳуқуқлар ёзувларни телевидение, радио, матбуот нашрлари ва бошқа электрон, рақамли ҳамда аудиовизуал оммавий ахборот воситаларига бериш, шунингдек, улардан реклама мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига олади.

Шунингдек, 2014 йилги опера танлови бу ҳуқуқларни теле- ва радиоузатиш компанияларига бериши ҳам мумкин. Танловнинг бутун жараёни архив мақсадлари учун ёзиб олинади. Иштирокчиларга пул маблағлари тўланмайди. Танлов совриндорлари Танловдан кейинги икки йил мобайнида ўзларининг ҳар бир чиқишларида ва ангажементларида 2014 йилги опера танлови ғолиби эканликларини эслатиб ўтишга розиликларини билдирадилар.

Шартларнинг матнини тушунишда тушунмовчиликлар юзага келган ҳолларда матннинг немис тилидаги версияси белгиловчи хусусиятга эгадир. Жюрининг қарори қатъий ҳисобланади ва шикоятга ўрин йўқ, деб ҳисобланади.

Дастлабки тингловлар:
Пекин - 2014 й. 4 май
Москва - 2014 й. 24 май
Владивосток - 2014 й. 8 июнь
Санкт-Петербург - 2014 й. 30 июнь
Лейпциг - 2014 й. 3 июль
Дрезден - 2014 й. 4 июль
Буэнос-Айрес - 2014 й. 18 июль
Бонн - 2014 й. 6 сентябрь
Вена - 2014 й. 12 сентябрь
Линц - 2013 й. 20 сентябрь
Улан-Удэ - 2014 й. 16 октябрь
Тошкент - 2014 й. 23, 24 ноябрь

Иштирокчилар чиқиш қилиш учун ўзлари тайёрлаган олти ариядан хоҳлаганларини танлашлари мумкин. Шунингдек, жюри номлари келтирилган олти ария ичидан бошқа арияни ижро этишни сўраш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Чиқишлардан сўнг ярим финалда иштирок этиш учун саралаб олинган конкурсантларнинг исмлари эълон қилинади.

Рўйхатга олиш – 2014 йил 24 ноябрда Тошкент шаҳрида

Сўнгги дастлабки тинглов
2014 йил 23 ноябрда (11:00 - 17:00) В.Успенский номли РИМАЛда

Ярим финал
2014 йил 25 ноябрда (11:00-13:00, 14:00-18:30)
2014 йил 26 ноябрда (11:00-13:00)
“Туркистон” санъат саройида, Тошкент ш.

Финал
27 ноябрда (18:00-21:00)
“Туркистон” санъат саройида.
Иштирокчи ўзи тайёрлаган олти ариядан бирини ижро этиши керак бўлади.
Арияни танлаш жюри томонидан амалга оширилади.

Гала-концерт
29 ноябрда (18:00-21:00) - Гала-концерт
“Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройида.

2014 йил 15 сентябрь

15 сентября 2014

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz