Икки пардали (олти кўринишли) опера.
Бастакор Икром Акбаров. Ботир Зокиров либреттоси.
Премьера ДАКТда 1977 йилда бўлиб ўтган. 2004 йил 26 июнда янгидан саҳналаштирилган.
Саҳналаштирувчи режиссёр – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимиҲайдарали Қосимов.
Ҳозирги вақтда спектакль қўйилмаяпти
Сюжети
ОперадаСуғдиёналик қоплон дея ном қозонган Спитамен бошчилигидаги суғдликларнинг юнонлар ва унинг йўлбошчиси Искандар Зулқарнайнга қарши озодлик кураши воқеалари ҳикоя қилинади.
Спитаменнинг кучи ва жасоратисўғдийларни бирлаштирди ва уларга Искандарнинг лашкарига қарши туриш имконини берди. Эркинлик учун ҳаёт-мамот курашида бир у томон, бир бу томоннинг қўли баланд келади. Ҳар бир суғд аскари ўзини Қоплон деб атайди. Эркин ҳаёт учун кишилар қаҳрамонликлар қиладилар, масалан, мард ва жасур соҳибжамол Роҳшанак асирга тушади ва базму жамшид вақтида душманга қилич санчади.
Лекин Спитаменнинг лашкари орасида хоинлар ҳам бор эди: унинг қайнотаси, бой Ороба ва Спитаменнинг доим гўзал ва бадавлат ҳаётни орзу қилувчи ҳамда ҳарбий юришлар ва йўқчиликдан тинка-мадори қуриган хотини Зарина. Ороба Заринани эрини ўлдиришга даъват этади ва қизига заҳарланган мусаллас беради.
Искандарнинг ҳарбий зиёфатида Ороба ва Зарина пайдо бўлишади, улар юнонлар йўлбошчисига Спитаменнинг бошини патнисга солиб келтиришади. Зарина эрига хоинлик қилгани учун шафқатсиз жазоланади –Искандар уни аскарларга кўнгилхушлик қилиш учун тортиқ қилади ва аёл ақлдан озади.
Бироқ суғдликлар таслим бўлишгани йўқ, гимн ва эркинлик шиори остида улар Искандарнинг лашкари томон ташланадилар!