Рим лашкарбошиси Красснинг легионлари Фракияга уюштирилган муваффақиятли юришдан қайтмоқдалар. Кутиб олувчилар орасида Красснинг жазмани – суюқоёқ Эгина ҳам бор.
Асирлар орасида Спартак ва унинг маҳбубаси – фракиялик қиз Фригия бўлиб, у Красснинг қулига айланган. Красснинг жангчилари уларни бир-бирларидан ажратишади. Фригия Красснинг жазманига айланиши хавфи бор, бироқ Эгина лашкарбошининг эътиборини чалғитади. Бир қанча гладиаторлик ўйинларида иштирок этган Спартак гладиаторларнинг оғир аҳволидан норози бўлади ва қўзғолон уюштиришга киришади. Гладиаторлар қўзғолон кўтарадилар, бироқ Спартакнинг лагерига киришга муваффақ бўлган, уни севиб қолган ва у томонидан рад этилган Эгина Спартакнинг дўсти Гармодий қўмондонлиги остидаги бир қисм қўшинни ўзи билан олиб кетади. Красснинг қўшинлари ва Спартакнинг жангчилари ўртасида ҳал қилувчи жанг вақти яқинлашади. Фригиянинг Спартак билан ҳаяжонли видолашуви. Қизнинг ички сезгиси унга севикли ёрини бошқа тирик кўрмаслигини билдиради. Қақшатқич олишувда Спартак ҳалок бўлади. Унинг дўстлари ва Фригия қаҳрамоннинг ўлимини мотам қилишади.