Тенорлар


Алимов Самандар


Ўзбекистон Республикаси халқ артисти


1996 й. Термиз шаҳридаги мусиқа билим юртига кирди ва 2000 й. унинг «Академик қўшиқ» факультетини тугатди. 1999 й. Республика вокалчилар танловида иштирок этиб, совриндор бўлди. 2000 й. Тошкент Давлат консерваториясининг Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, доцент Абдухалил Абдуқодиров синфига қабул қилинди. Овози – ажойиб тембрли, кенг диапазонли лирик тенор. 2006 йилда Алимов Самандар магистратурани тугатди. 2001 йилдан А. Навоий номидаги ДАКТ опера труппаси солисти. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни, Конституция куни, Ватан ҳимоячилари куни, “Наврўз” байрамига бағишланган давлат тадбирларида фаол иштирок этади. Репертуари: Ж. Пуччини, «Богема», Рудольф Ж. Верди, «Риголетто», Герцог Ж. Верди, «Травиата», Альфред Й. Доницетти, «Севги шароби», Неморино Ж. Бизе, «Марварид ахтарувчилар», Нодир Ж. Россини, «Севилья сартароши», Граф Альмавиво П. Чайковский, «Евгений Онегин», Лёнский 2015 й. - Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган 2014 й. - АТФ халқаро фестивали (Красноярск) Ғолиб, "Эътироф-2013", Йилнинг энг яхши опера қўшиқчиси. 2010 й. - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилган 2010 й. - Халқаро фестиваль ,"Туркман Ўзбек" (Туркманистон) 2008 й. - Халқаро танлов ,"Романсиада", 1-ўрин 2005 й. - Н. Аҳмедова номли II Республика танлови – биринчи ўрин.

Шарҳлар

Birinchi bo'lib sharh qoldiring

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz