Баритонлар


Ғафуров Шукур


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


Ғафуров Шукур Фозилович Қашқадарё вилояти, Китоб туманида туғилган.1976 йилда Тошкент Давлат консерваториясининг вокал факультети тайёрлов бўлимига, доцент в. б. Н.И. Калинкова синфига қабул қилинган. 1981 йилдан 1984 йилгача Тошкент театр-рассомлик институтида ўқиган. 1984 йилдан А. Навоий номидаги ДАКТ солисти ҳисобланади. Қўшиқчи тўлиқ диапазонли лирик баритон, юқори ижро маданияти, яхши саҳнабоп ташқи кўриниш, катта тажриба, маҳорат ва ажойиб актёрлик хусусиятларига эга, шу боис саҳнада турли мазмундаги  лирик, драматик ва характерли образларни муваффақиятли акс эттира олади. Шукур Ғафуров ҳам театрда, ҳам бошқа саҳналарда кўпгина концерт тадбирларининг иштирокчиси. Узоқ хориж мамлакатларида (Польша, Туркия) ва МДҲ давлатлари бўйлаб кўплаб ижодий сафарларда бўлган. Репертуари: Риголетто («Риоголетто», Ж. Верди) Жермон («Травиата», Ж. Верди) Фигаро («Севилья сартароши», Ж. Россини) Лорд Генрих Астон («Лючия ди Ламмермур», Й. Доницетти) Марсель («Богема», Ж. Пуччини) Сильвио («Паяци», Р. Леонкавалло) Елецкий («Пиковая дама», П. Чайковский) Роберт («Иоланта», П. Чайковский) Евгений Онегин («Евгений Онегин», П. Чайковский) Шоҳ Баҳром («Дилором», М. Ашрафий) Ҳожи Дарға («Майсаранинг иши», С. Юдаков) Спантамон («Суғдиёналик қоплон», И. Акбаров) Ал-Фарғоний («Ал-Фарғоний», М. Бафоев) Валентин («Фауст», Ш. Гуно) 2004 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони берилган. 2004 й. - Рус романси халқаро танлови совриндори. (1981 ва 1985 йй.) - Вокалчиларнинг М.И. Глинка номли бутуниттифоқ танлови иштирокчиси. 1980 й. - Вокалчилар II Республика танлови совриндори.

Шарҳлар

Birinchi bo'lib sharh qoldiring

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz