Баритонлар


Ражабов Аваз


Ўзбекистон Республикаси халқ артисти


Аваз Ражабов меҳнат фаолиятини 1975 й. Самарқанд опера ва балет театрида бошлаган. 1981 й. Тошкент театр-рассомлик институтини тугатган. 1994 йилдан А. Навоий номидаги ДАКТда ишлайди. А. Ражабов ўзини ёрқин ўзига хослик ва кенг ижодий диапазонга эга қўшиқчи-актёр сифатида намоён этди. Унинг овози – бой тембрли ва тўлиқ диапазонли лирик-драматик баритон, шунингдек, актёрлик темпераменти, пластик ёйиқлиги А. Ражабовга ҳам юқори трагик мазмундаги роллар, ҳам ҳукмбардор, маккор кимсаларнинг партияларини бирдек муваффақият билан ижро этиш имконини беради. У Ўзбекистон давлат байрамларига бағишланган байрам концертларида фаол иштирок этади. Репертуари: Эскамильо («Кармен», Ж. Бизе) Зурга («Марварид ахтарувчилар», Ж. Бизе) Жермон («Травиата», Ж. Верди) Амонасро («Аида», Ж. Верди) Ренато («Бал-Маскарад», Ж. Верди) Валентин («Фауст», Ш. Гуно) Энрико («Қўнғироқча», Й. Доницетти) Сильвио («Паяцлар» прологи, Р. Леонкавалло) Фигаро («Фигаронинг тўйи», В.А. Моцарт) Фигаро («Севилья сартароши», Ж. Россини) Елецкий («Пиковая Дама», П. Чайковский) Онегин («Евгений Онегин», П. Чайковский) Роберт («Иоланта», П. Чайковский) АҚШ, Туркия, Россия, Арманистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда ўтказиладиган Халқаро танловларда Гран-при ва бошқа мукофотлар соҳиби бўлган. 2009 й. «Ўзбекистон халқ артисти» унвони берилган.

Шарҳлар

Birinchi bo'lib sharh qoldiring

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz