2 пардали балет
Т.Готье, Ж.Сен-Жорж, Ж.Коралли либреттоси
Ж.Перро, М.Петипа, Ж.Коралли хореографияси
Ўзбекистон халқ артисти Иброҳим Юсупов томонидан қайта тикланган
Мусиқий раҳбар ва дирижёр – хизмат кўрсатган санъат арбоби Фазлиддин Ёқубжонов
Рассом - Россияда хизмат кўрсатган рассом Михаил Новиковский
Сюжет
Ўзининг кийимларини яшириб, соддагина кийинган таниқли Альберт исмли йигит ёшгина деҳқон қизи Жизелнинг кўнглини олишга ҳаракат қилади. Жизелнинг қайлиғи ва турмуш ўртоғи бўлишга қасам ичган, унинг соддадил муҳаббати, мойиллигига эришган Альберт тўсатдан ўзининг ҳақиқий қайлиғи Батильдани учратиб қолади. Бундан хабар топган Жизель ақлдан озади ва вафот этади.
Суюклилари томонидан алданган, тўйгача вафот этган ҳур қизлар қабр олдида пайдо бўладиганлардан қасос олиш учун у вафот этган кун кечаси йиғилишади. Улар ўрмончи Гансни ўлгунча рақсга тушишга мажбур қилишади. Шундан сўнг йўлбошчиларининг буйруғи билан Жизелнинг қабрига келган Альбертдан қасос олишни бошлайдилар. Жизель уни кечиришга ҳаракат қилиб, бевафо севгилисини ҳимоя қила бошлайди. Лекин у ҳур қизларнинг иродасига қарши тура олмайди. Бор кучи билан Альбертнинг эрталабгача яшашига ёрдам беради. Жизелнинг муҳаббати унинг ва севгилисининг ҳаётини сақлаб қолади.
Биринчи парда
Қуёш нурлари остида чўмилаётган кичкина, сокин қишлоқ.
Ёшгина деҳқон қизи Жизель қуёш, мовий осмон, қушларнинг чуғур-чуғури ва ҳаммадан ҳам унинг ҳаёт йўлини чароғон этган севги бахтидан сармаст. У севиб қолган ва суюкли эканлигига ишонади. Унга кўнгил қўйган ўрмончи йигит қизнинг хуштори Альберт оддий деҳқон эмас, балки эски либосларни кийиб олган зодагон эканлиги ва қизни алдаётганини айтиб вақтини зое кетказади.
Ўзининг ҳақлигини исботлаш мақсадида ўрмончи қишлоқда Альберт ижарада турган уйга яширинча киради ва у ерда герб туширилган кумуш шпагани топиб олади. Энди унда Альберт ўзининг зодагонлар табақасидан эканлигини яшираётганига шак-шубҳа қолмайди.
Қишлоқда овдан кейин ҳордиқ олиш мақсадида таниқли зодагонлар бир қанча мулозимлари билан тўхташади. Бой-бадавлат меҳмонларни деҳқонлар хуш кайфиятда ва меҳмондўстлик билан кутиб оладилар.
Альберт ташриф буюрувчилар билан кутилмаган учрашувдан ноқулай вазиятга тушади, улар билан таниш эканлигини билдирмасликка ҳаракат қилади: ахир, улар орасида... қайлиғи Батильда бор-да. Шу пайт ўрмончи Альбертнинг шпагасини ҳаммага кўрсатади ва унинг ёлғони ҳақида сўзлаб беради.
Жизель севган ёрининг разиллигидан чексиз изтиробда. Унинг беғубор ва соф ишончи, умид ва орзулари чиппакка чиққан. У ақлдан озади ва вафот этади.
Иккинчи парда
Тунда сокин қишлоқ қабристонидаги қабрлар орасида ой ёруғида ҳур қизлар пайдо бўладилар. Келинлик либосидаги, гулларга бурканган… кўз уза олмас даражада гўзал ҳур қизлар ой нурида хиром айлайдилар. Ҳур қизлар ўрмончини кўриб қоладилар. У виждон азобида қолиб, Жизелнинг қабри пойига келган. Ўзларининг қатъий ҳукмдорлари бўлмиш Миртанинг буйруғи билан ҳур қизлар ўрмончини ўзлари рақс тушаётган даврага олиб, у ҳушсиз йиқилгунга қадар рақсга тушишга мажбур қиладилар.
Бироқ Альберт ҳам Жизелни унута олмайди. Тун қаърида у ҳам Жизелнинг қабри пойига келади. Ҳур қизлар шу заҳотиёқ ўспиринни қуршаб оладилар. Ўрмончининг мудҳиш ўлими Альбертга ҳам хавф солади. Бироқ пайдо бўлган Жизелнинг шарпаси, унинг соф ва қатъий севгиси Альбертни ҳур қизларнинг қаҳридан ҳимоя қилади ва қутқаради.
Қуёшнинг илк нурлари билан оқиш шарпа мисол ҳур парилар ғойиб бўладилар. Жизелнинг енгил шарпаси ҳам узоқлашади, аммо Жизель абадул абад Альбертнинг ёдида яшайди – бу абадий афсус-надомат йўқотилган, ўлимдан ҳам кучлироқ бўлган севги ҳақидаги афсус-надоматдир.
Шарҳлар - "Жизель"
Рафаэль, Ташкент
29 января 2019
Одна из самых эмоциональных постановок. Актёрская игра просто поразила, особенно солисты. Зал замирал в полной тишине, многие смотрели со слезами на глазах. Эльмира Юсупова невероятно талантливая артистка. Так тонко передать чувства героини... А сцена сумашествия мне точно запомнится навсегда.
Надежда, Ташкент
20 июня 2018
Очень понравился спектакль, спасибо за эмоции и актерскую игру. Отдельное спасибо оркестру и дирижеру, который играл точно «в ноги» танцорам. Здорово, молодцы!
Ильдар, Ташкент
1 июля 2016
29 июня был на спектакле "Жизель". Спасибо артистам балета за эмоции. Спасибо им за титанический труд! Отдельное спасибо кордебалету!
Раиса, Ташкент
11 июня 2015
Мой любимый балет -"Жизель", очень хочу снова и снова УВИДЕТЬ и СЛУШАТЬ. СПАСИБО!