Жупар Габдуллина (Қозоғистон) ва Вячеслав Волич (Беларусь, Россия) иштирокида Ж.Пуччинининг "Флория Тоска" асари
ПРЕМЬЕРАСИ, 30 ноябрь

«Флория Тоска» операсининг иккинчи премьераси таклиф этилган меҳмонлар: сопрано Жупар Габдуллина (Қозоғистон) ва дирижёр Вячеслав Волич (Беларусь, Россия) иштирокида бўлиб ўтади.

Жупар Габдуллина - сопрано
Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб. Остона операнинг етакчи солисти.
Курмангази номидаги Қозоғистон миллий консерваториясини  «Яккахон ижро» ихтисослиги бўйича тугатган (доцент Р.А. Смаилова синфи, 2003). Ўша ернинг ўзида профессор, ҚРда хизмат кўрсатган артист Ш.К. Абилов синфида аспирантурада ўқиган (2003-2005). 2007-2013 йилларда – Абай номидаги ДАОБТ операси солисти. 2013 йилдан – «Остона Опера» ДОБТ операси етакчи солисти. Ла Скала театри академиясида амалиёт ўтаган (Италия, 2014).
Мариинка-2 саҳнасида Ж. Вердининг «Аттила» операсида Валерий Гергиев раҳбарлиги остида  Одабелла партиясини ижро этган (Санкт-Петербург, 2014) ва Бастилия операси саҳнасида Одабелла партиясини концерт ижросида куйлаган, дирижёр Алан Бўрибоев (Франция, 2014).
Ж. Вердининг шу номли операсидаги Аида партиясини Руминия миллий опера ва балет театрида (дирижёр – Фридрих Пфайфер,Бухарест, 2014) ва Красноярск давлат опера ва балет театрида (дирижёр – А. Чепурной, 2014) ижро этган. Стамбул опера театри ва Лайло Генжер номидаги Опера театри (Анқара) саҳнасида М. Тулебоевнинг «Биржан – Сора» операсида Сора партиясини ижро этган (2014).
Carnegie Hall (Нью-Йорк), Sony Centre (Торонто) саҳналарида, Stadsschouwburg (Антверпен) залида, De Doelen (Роттердам) концерт залида, Ханой миллий опера ва балет театрида (Вьетнам) чиқишлар қилган.

Вячеслав Волич - Дирижёр 
Беларусда туғилган.
Белоруссия давлат мусиқа академияси (Россия халқ артисти, профессор Г.Проваторов синфи) ва академия магистратураси (раҳбари – Беларусь халқ артисти, профессор А.Анисимов) битирувчиси. Беларусь Республикаси биринчи Миллий театр мукофоти совриндори (Ж.Вердининг «Набукко» операси саҳналаштирилиши учун), Беларусь Касаба уюшмалари Федерациясининг адабиёт ва санъат соҳасидаги мукофотини қўлга киритган, Франциск Скорина медалини олган, қадимий беларусь мусиқасини тиклаш учун қўшган шахсий катта ҳиссаси учун Беларусь Республикаси Президентининг маданият ва санъат арбобларига бериладиган Махсус мукофотига сазовор бўлган. 2001 йилдан 2006 йилгача –Мерсин шаҳри опера ва балет театрининг таклиф этилган бош дирижёри (Туркия). 1993 йилдан – Беларусь Республикаси Миллий академик опера ва балет Катта театри дирижёри. 2003-2004 йилларда – Беларусь Республикаси Миллий академик опера Катта театри бош дирижёри.
Улкан ижодий ютуқлари, юқори профессионал маҳорати ва миллий маданият ва санъат ривожи соҳасидаги хизматлари учун 2009 йилда Франциск Скорина медали билан тақдирланган.
2012 йилдан К.С. Станиславский ва Вл.И. Немирович-Данченко номидаги Москва академик Мусиқий театри дирижёри. 

2017 йил 30 ноябрь

30 ноября 2017

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz