Танлов иштирокчиларини
баҳолаш ва ғолибларни тақдирлаш

Танлов иштирокчиларини
баҳолаш ва ғолибларни тақдирлаш

Танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан маҳаллий ва хорижий маданият ва санъат соҳасидаги 7-9 нафар етакчи мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби ҳамда унинг иш тартиби тасдиқланади.

Танловнинг ҳакамлар ҳайъатига етакчи опера яккахонлари, машҳур мусиқа ижрочилари, дирижёрлар, мусиқали театрлар директорлари ва бошқа мутахассислар вакиллари таклиф этилади.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари Ҳакамлар ҳайъати раисини сайлайди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов иштирокчиларининг чиқишлари баҳолаш жараёнида жаҳонга машҳур бўлган композиторларнинг операларидан машҳур арияларини анъана ва усулларини тўғри ижро этилиши, асарда кўрсатилган ҳар битта ноталарни катта хатоликларга йўл қўймаган ҳолда ижро қилиниши, асарнинг мазмун ва моҳиятини тингловчига тўлиқ етказиб берилиши, юқори пардаларда куйланадиган ноталарни вокал санъати қоидаларига риоя қилиниши ва саҳна маданияти каби асосий мезонлари бўйича баҳоланади.

Танловнинг баҳолаш мезонларига кўра ҳар бир мезон бўйича максимал 100 баллик тизим асосида баҳоланади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда Ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.

Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори юзасидан танловнинг ҳар бир босқичи якуни бўйича бир кун муддатда ҳакамлар ҳайъати раиси номига апелляция шикояти (ариза) беришлари мумкин. Апелляция шикояти белгиланган тартибда рўйхатга олинади, бир кун муддатда кўриб чиқилиб, баённома билан расмийлаштирилади ва ўша куннинг ўзида эълон қилинади.

Танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун – 3000 АҚШ доллари миқдорида;

2-ўрин учун – 2000 АҚШ доллари миқдорида;

3-ўрин учун – 1500 АҚШ доллари микдорида.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган иштирокчилар “Ўзбек композиторлари асарини энг яхши ижро этганлик учун”, Танловнинг энг ёш, энг иқтидорли иштирокчиси”, “Ўз мамлакатлари халқ қўшиғини (“а-капелла” тарзида ҳам бўлиши мумкин) энг яхши ижро этганлик учун” каби номинациялар ва бошқа номинациялар бўйича махсус диплом билан тақдирланадилар.

Ҳакамлар ҳайъати танловнинг энг яхши концертмейстерларининг (2 киши) ҳар бирига махсус диплом бериш ҳуқуқига эга.

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz