НИЗОМ

Ҳалима Носирова номидаги халқаро ёш операчилар

кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ
Умумий қоидалар
21-28 октябрь 

1.      Мазкур Низом Ҳалима Носирова номидаги халқаро ёш операчилар кўрик-танловини (кейинги ўринларда – танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2.      Танлов қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

миллий опера санъатини янада ривожлантириш ва оммалаштириш;

турли хорижий давлатларнинг опера санъати вакиллари ижро маҳорати билан яқиндан танишиш ҳамда улар билан ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш;

опера санъатидаги иқтидорли ёшларни кашф этиш ва қўллаб- қувватлаш;

хорижий давлатларнинг таниқли ижрочиларини жалб этиш орқали мамлакатимизда опера санъатини янада ривожлантириш;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри репертуарининг ижодий ва сифат даражасини, театр ижодкорлари ижро маҳоратини янада яхшилаш;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон давлат консерваториясида опера санъатининг етакчи намоёндалари иштирокида мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш.

3.      Танлов 2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

4.      Танлов ижро дастури асосида ўтказилади.

5.      Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан танлов бошланишидан камида уч ой олдин тасдиқланади.

6. Танлов иштирокчиси бўлган чет эл фуқароси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz