“Дўстлар клуби”

 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик каттатеатрива“Дўстлар клуби” ҳамкорлиги тўғрисида

 

Куни кеча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг “Дўстлар клуби” ташкил этилганига бир йил тўлди.

Юртимиз раҳбари томонидан театрнинг “Дўстлар клуби” раҳбари этиб "Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, "Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси, “Plaza Building” МЧЖ раҳбари, “Universal Clearing Servise Solutions” МЧЖ бош директори, “Sothis Research” корхонаси бошқарув раиси, Тошкент халқаро бизнес маркази бош директори, “Корзинка.Уз” савдо тизими бош директори,  “Артел” корхонаси раҳбари, “Лотте Сити Ташкент Палас” мехмонхонаси бош директори, “Марказшаробсавдо” унитар корхонаси раҳбари ва театр директори театрнинг “Дўстлар клуби” аъзолари хисобланади.

Ўтган бир йил давомида ушбу Клуб томонидан кўплаб ишлар амалга оширилди.

Биринчи бўлиб, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳамда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раҳбарлари иштирокида хукумат раҳбарияти томонидан қўйилган топшириқларга асосан “Дўстлар клуби” фаолияти доирасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар мазмуни, йўналишлари ва механизмлари белгилаб олинди.

Театрнинг ижодий салоҳиятини ошириш, янги спектакллар саҳналаштириш, уларни саҳналаштириш учун хорижий етук мутахассисларни жалб этиш, ижодкорларнинг тажриба ва малакасини ошириш, театрнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бинони соз ҳолатда сақлаш, бадиий ишлаб чиқариш цехлари фаолиятини йўлга қўйиш, гримм маҳсулотлари, саҳна либослари, балет артистлари либослари ва оёқ кийимларини хорижий давлатлардан харид қилиш, хорижий давлатларнинг нуфузли театрлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни майиший шароитларини яхшилаш бўйича ишлар ҳажми аниқланди.

Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, биринчилардан бўлиб илк катта ижодий лойиҳага қўл урилди ҳамда 2017 йил 9-10 сентябрь кунлари театрнинг олд майдонида 88-мавсумнинг тантанали очилиш маросими “OPEN AIR” катта концерт дастури ўтказилди.

Кейинчалик эса, Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган А.Меликовнинг “Икки дил достони” балет асарини саҳналаштириш учун  Европадан таниқли балет репетитори А.Плисецкий таклиф этилди. Асар премьераси 2017 йил 29 октябрь куни муваффақиятли ўтказилди. Ушбу спектакль доирасида театр балет артистлари учун Россиянинг “Гришко” корхонасидан махсус либослар, репетиция кийимлари ва оёк кийимлар ҳарид қилинди.

Дж.Вердининг “Дама с камелиями” балет спектакли саҳналаштирилди. Ушбу асарни саҳналаштириш учун Туркиялик таниқли балетмейстер Мехмет Балкан ва унинг ассистенти таклиф этилди. Асар премьераси 2018 йил 26 январь куни муваффақиятли ўтказилди.

А.Рубинштейннинг “Демон” операси саҳналаштирилди. Ушбу асарни саҳналаштириш учун Россиянинг Мариинский Давлат академик театри режиссёри Иркин Габитов ҳамда унинг ассистенти таклиф этилди. Асар премьераси 2018 йил 17 март куни муваффақиятли ўтказилди. Эътиборли томони, ушбу спектаклда ҳамда келгусидаги лойиҳалар учун Германия ва Россияда ишлаб чиқарилган видеопроектор пардалари харид қилинди.

Шунингдек, кўплаб спектакллар қайта тикланди.

2018 йил 1-10 май кунлари “Балет жилоси” (“Palette of Ballet”) 1 Халқаро балет санъати фестивали ўтказилди. Унга етакчи хорижий жамоалар, жумладан, Швейцариянинг Морис Бежар балет труппаси, «Vertigo dance company» Исроил замонавий рақс ансамбли, Туркиянинг Измир давлат опера ва балет театри ҳамда Мариинский театри солистлари таклиф этилди. Ушбу нуфузли тадбир Маданият вазирлиги, “Ўзбекнефтегаз” АЖ ҳамда театрнинг “Дўстлар клуби” томонидан молиялаштирилди.

2018 йилда бир қатор гастроль сафарлари режалаштирилган бўлиб, хозиргача Қашқадарё вилоятига борилди ҳамда неф-газ соҳаси ишчиларига ҳамда вилоят аҳолисига маданий хизмат кўрсатилди.

Театр биносининг томошабинлар қисми 1-2 қаватлар пол паркетлари ҳамда томошабинлар қисмидаги 1 қават мармар поли, асосий кириш қисмидаги гранит тош поли жорий таъмирдан чиқарилди.

Театрнинг бадиий ишлаб чиқариш цехлари учун ажратилган Нуронийлар кўчасида жойлашган, “Ипак-Шарқ” АКга қарашли корпусни таъмирлаш ҳамда уни техник воситалар билан таъминлаш ишлари якунланди. Шу кунгача театрда етарлича шароитга эга бўлмаган ишлаб чиқариш цехлари эндиликда ушбу бинода фаолият олиб боради ва спектакллар сифатини ошишига хизмат қилади.

Театрга 1 дона “Малибу” енгил автомобили ҳадя қилинди.

Оркестр асбоблари – дамли чолғулар учун Россиянинг Санкт-Питербург шаҳридан бутловчи қисмлар ҳарид қилинди ва яқин кунларда Тошкентга етказилади.

Театрда намойиш этиладиган балет спектакллари савиясини ошириш мақсадида илк бор Россияда ишлаб чиқариладиган махсус балет поли ҳарид қилинди ва театр саҳнасига ўрнатилади.

Жамоадаги ходимларни кайфиятини кўтариш, моддий раҳбатлантириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Ҳусусан, 2017 йил 21 декабрь куни “Гранд Осиё” ресторанида йил якунларига бағишланган Янги йил базми ўтказилиши олти юзга яқин ходими бўлган жамоа учун катта туфҳа бўлди. 2018 йил 6 март куни жамоада фаолият юритаётган аёллар Халқаро хотин-қизлар куни билан табрикланиб, гуллар ва совғалар билан тақдирландилар. Икки нафар ижодкорни соғлиғини тиклаш мақсадида хорижий давлатга жиддий операцияга юборилди.

Театр мутахассисларини малакасини ошириш ҳам диққат марказида. Ўтган давр ичида бир нечта театр мутахассислари ва ижодий ходимлар хорижий давлатларда бўлишиб, тажриба орттириб келишди.

Шу билан бирга, имзоланган чора-тадбирлар дастурининг қолган бандлари ижросини босқичма-босқич амалга оширишга келишиб олинди.

Хусусан, 2018 йил 14-15 сентябрь кунлари янги мавсум очилиши муносабати билан театр олд майдонида катта концерт ўтказилиши мўлжалланмоқда. Йил сўнгига қадар эса миллий опера ҳамда хорижий балет спектакли саҳналаштирилиши режалаштирилган. Йил сўнгига қадар Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига гастроль сафарига бориш мўлжалланган. Шу билан бирга келгусида театр моддий-теҳник базасини мустаҳкамлаб бориш, театр музейини ташкил қилиш, ижодий ходимлар учун хорижий давлатдан махсус либослар ва оёқ кийимлар, гримм ва постижёр маҳсулотларини ҳарид қилиш ҳамда театр ходимларини имтиёзли уй-жойлар билан таъминлаш, қолаверса хорижий мутахассисларни жалб қилиш кўзда тутилган.

Театр ижодий салоҳиятини янада кўтариш мақсадида бадиий раҳбариятга, жумладан, балет, опера ва оркестр жамоаларига иқтидорли мутахассисларни жалб қилиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz