Танловни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш

Танловни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш

Танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий кўмита томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида амалга оширилади.

Танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари, меценатлик кўмаги, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Танлов ташкилотчилари томонидан иштирокчиларнинг қуйидаги харажатлари қопланади:

ҳакамлар ҳайъати аъзолари учун йўл харажатлари, меҳмонхона, овқатланиш, гонорар тўловлари;

танловнинг якуний (финал) босқичига ўтган иштирокчиларнинг танловдаги иштироки тугагунига қадар уларнинг меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари.

Йўл, саралаш босқичидаги меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари – иштирокчилар ҳисобидан қопланади.

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz