Ботиров Зубайдулло Борисович (1963 - 2020)


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


Қарши шаҳрида туғилган (Ўзбекистон). 1986 й. П.П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини тамомлаган. 1995 й. М. Уйғур номидаги санъат институтининг “Театр декорацияси” бўлимини Г. Брим раҳбарлиги остида тугатган. 1997-2005 йй. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунига бағишланган байрам тантаналарида саҳналаштирувчи рассом сифатида ишлаган. 1997 й. – Хива шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган байрамнинг бош рассоми. 2002 й. – “ Европа тикланиш ва тарақиёт банки” халқаро форуми очилишига бағишланган байрамнинг бош рассоми. 2006 й. – Тошкент шаҳридаги Бадиий академия залида шахсий кўргазмаси ўтказилган. 2008 й. – Тошкент шаҳридаги “Биеннале” Халқаро кўргазмаси қатнашчиси. 2008 й. – М. Ашрафий номидаги уй-музейида кўргазма. 2008 й. – “Жаҳон халқлари санъати” рассомлар уюшмаси хизмат кўрсатган рассоми. 2010 й. – “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”. 1994 йилдан ҳозирга қадар Тошкент шаҳридаги А. Навоий номли ДАКТда ижодий фаолиятини давом эттириб келмоқда. Рассомнинг кўпгина асарлари АҚШ, Россия, Италия, Япония ва бошқа мамлакатларнинг хусусий коллекцияларида сақланади. Рангтасвир. Сценография. Графика. Инсталляция. Фотография.

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz