Эргашев Анвар Йўлдошевич (1953-2020)


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби


Эргашев Анвар Йўлдошевич Фарғона шаҳрида туғилган. 1972 йилда Фарғона мусиқа билим юртини фортепиано йўналиши бўйича тугатган. 1977 йилда Тошкент Давлат консерваториясини фортепиано йўналиши бўйича тамомлаган. 1986 йилда А. Эргашев композиторлик бўлимини, 1994 йилда эса опера-симфоник дирижёрлиги бўлимини тугатган. А. Эргашев кинофильмлар, балет спектакллари, Ҳамза номидаги театр спектакллари, оперетталар, икки фортепиано концерти, камерний оркестри учун симфоник поэма, кларнет ва фортепиано учун “Шарқий каприччио”, кўпгина эстрада қўшиқлари, “Конституция гимни”, “Офарин гимни” учун мусиқалар муаллифи ҳисобланади. А. Эргашевнинг дирижёрлик театр репертуаридан қуйидаги спектакллар ўрин олган: А. Эргашевнинг “Ҳумо”, А. Глазуновнинг “Раймонда”, П. Масканьининг “Қишлоқ шарафи”, Ж. Пуччинининг “Флория Тоска”, Р. Леонкаваллонинг “Паяцлар”, П. И. Чайковскийнинг “Уйқудаги гўзал” асарлари. Уч маротаба “Йилнинг энг яхши композитори” деган номга сазовор бўлган. 2002 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” унвони берилган. 2000 йилда “Офарин” мукофоти совриндори бўлган.

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz