Сопрано


Раззоқова Муяссар


Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти


Муяссар Раззоқова Беруний шаҳрида туғилган. 1988 й. Тошкент Давлат консерваториясининг соло қўшиқчилиги ва опера тайёргарлиги бўйича консерватория профессорлари Розалинда Лаут ва Саодат Қобулова синфини тугатган. Консерваторияни тугатиши биланоқ М. Раззоқова А. Навоий номидаги ДАКТ солисти сифатида қабул қилинган. Итальян, немис, француз, рус, ўзбек тилларида партиялар ижро этади. М. Раззоқова –Республиканинг барча нуфузли концертлари, ижодий сафарлар, кўпгина танловлар ва фестиваллар иштирокчиси. АҚШ, Германия, Италия, Франция, Россия, Венгрия, Туркия, Жанубий Корея, Мисрда ижодий сафарларда бўлиб қайтган. Репертуари: Виолетта, Джильда («Травиата», «Риголетто», Ж. Верди); Лючия («Лючия ди Ламмермур», Й. Доницетти) Розина («Севилья сартароши», Ж. Россини) Дилором («Дилором», М. Ашрафий) Ойхон («Майсаранинг иши», С. Юдаков) Марфа («Шоҳ келинчаги», Н. Римский-Корсаков) Лайло («Марварид ахтарувчилар», Ж. Бизе) Концерт номерлари: Жульетта вальси («Ромео ва Жульетта», Ш. Гуно) Норма арияси («Норма», В. Беллини) Рондо («Театр директори» В.-А. Моцарт) Эльвира арияси («Эрнани», Ж. Верди) ва б. 1999 йилда «Қорақалпоғистон халқ артисти» унвони берилган. 1998 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» унвони берилган. 1997 й. - Италияда ўтказилган Халқаро танлов совриндори. 1993 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони берилган. 1992 й.- Венгрияда бўлиб ўтган Халқаро танлов совриндори. 1990 й.- Латвияда ўтказилган Халқаро танлов совриндори. 1989 й. - Тошкент шаҳрида ўтказилган Ёш опера ижрочилари республика танловида I мукофот.

Шарҳлар

Birinchi bo'lib sharh qoldiring

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz