Бош саҳналаштирувчи режиссёр


Сафаров Фирудин Саттарович


Ўзбекистон ва Озарбойжон халқ артисти
Давлат мукофоти совриндори, профессор.


Сафаров Фирудин Саттарович Баку шаҳрида туғилган. Мусиқа билим юртини тугатгач, 1951 йилда У. Ҳожибеков номидаги Озарбойжон Давлат консерваториясига ўқишга кирди ва уни 1957 йили мусиқачи-ижрочи сифатида тугатди. 1953 йилдан 1964 йилгача Озарбойжон Давлат симфоник оркестрида ишлади.  1964 йилдан 1968 йилгача  Н. А. Римский-Корсаков номидаги Санкт-Петербург Давлат консерваториясида таҳсил олди. 1969-1977 йй. М. Ф. Охундов номидаги Озарбойжон Давлат опера ва балет театрида бош режиссёр лавозимида ишлади ва у ерда жамоатчилик томонидан тан олинган бир қанча операларни саҳналаштирди. Улар орасида У. Ҳожибековнинг “Кер-Ўғли”, «Лайли в Мажнун», П. И. Чайковскийнинг “Пиковая дама”, А. Холминовнинг “Оптимистик трагедия”, А. Арутюняннинг “Саят-Нова”, Н. Кодалланинг “Ван-Гог” каби асарлари бор эди. 1977 йилда А. Навоий номидаги ДАКТ бош режисёри лавозимига таклиф этилди (Тошкент). Ўзининг ижодий фаолияти давомида 50 дан ортиқ опера спектаклларини саҳналаштирди. Уларнинг кўпчилиги кенг шуҳрат қозонди ва турли мукофотлар билан тақдирланди. Саҳналаштирилган спектакллар орасида қуйидагилар бор: А. Петровнинг “Пётр Биринчи” (Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлган), С. Прокофьевнинг “Оловли фаришта” (опера биринчи марта тўлиқ муаллиф таҳририда саҳналаштирилди), Ж. Вердининг “Отелло”, ”Аида”, “Бал-маскарад”, “Трубадур”, “Травиата”, Ш. Гунонинг “Фауст”, К. Сен-Санснинг “Самсон ва Далила”, П. И. Чайковскийнинг “Пиковая дама”, “Иоланта”, Ж. Россинининг “Никоҳ вексели”, Ж. Пуччинининг “Богема”, Ж. Бизенинг “Кармен”, Ф. Янов-Яновскийнинг “Оркестр”, Ф. Пуленкнинг “Инсон овози”, К. М. Вебернинг “Абу-Гасан”, С. Юдаковнинг “Майсаранинг иши”, М. Ашрафий ва С. Василенконинг “Бўрон”, М. Бафоевнинг “Умар Хайём”, Х. Раҳимовнинг “Она қалби”, Р. Абдуллаевнинг “Садоқат”, “Хива ордени”, А. Мансуровнинг “Ҳайвонлар шоҳи” ва бошқалар. Режиссёрнинг бошқа шаҳар ва мамлакатларда қўйган саҳна асарлари аҳамиятга молик: Одессада “Пиковая дама”, Воронежда “Отелло”, Самарада “Фауст”, Олма-Отада “Аида”, “Пиковая дама” ва “Фауст”, Бакуда “Ван-Гог”, Самарқандда “Садоқат”, Билькент (Туркия)да “Лайли ва Мажнун” ва бошқалар. 1982 йилда у XXVI Берлин театр ва мусиқа фестивалида иштирок этди. Бундан ташқари, Ф. Сафаров Ўзбекистонда 50 дан ортиқ йирик байрам концертларини саҳналаштирди. Улар орасида Озарбойжон, Россия, Украина, Тожикистондаги “Адабиёт ва санъат кунлари”ни келтириш мумкин. Ф. Сафаров педагогик фаолиятга катта эътибор қаратади, Ўзбекистон Давлат консерваторияси опера тайёрлови кафедрасининг профессори ҳисобланади. 1992 йилда “Озарбойжон халқ артисти” унвонига сазовор бўлган. 1986 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвонини олган. 1981 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” унвони берилган. 1958 йилда Эстрада артистлари бутуниттифоқ танлови совриндори бўлган. 1957 йилда Ёшлар ва талабалар жаҳон фестивали кумуш медали соҳиби бўлган ва фестиваль совриндори унвонини олган (Москва ш.).

Шарҳлар

Жумарт Карабаев, Алматы
17 марта 2019
Прекрасный человек: классическое образование, высокий профессионализм, высокая культура межнационального восприятия творчества, личное обаяние характерное белой ауре созидания!

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz