Бош хормейстер


Шодмонов Сулаймон Нуруллаевич


Ўзбекистон халқ артисти


Шодмонов Сулаймон Нуруллаевич Бухоро шаҳрида туғилган. 1960 йилда Тошкент Давлат консерваториясини тугатган. Шу йили А. Навоий номидаги  ДАКТда ўз ижодий фаолиятини бошлаган. 1964 йилда консерватория қошидаги опера студиясининг хор жамоасини яратишда иштирок этган. 1966 йилда А. Навоий номидаги театрнинг бош хормейстери этиб тасдиқланган. 1974 йилда республика “Ашула байрами”нинг бош хормейстери ва дирижёри этиб тайинланган. Уч йил давомида Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юрти вокал ва дирижёрлик-хор бўлимларида Давлат имтиҳон комиссияси раиси бўлган. 1974 йилда С. Шодмонов Тошкент Давлат консерваториясининг опера-смифоник дирижёрлиги бўлимини тугатди ва профессор М. Ашрафийнинг сўнгги шогирди бўлди. Диплом иши А. Навоий номидаги ДАКТ саҳнасида Ж. Вердининг “Аида” операси эди. 1980-1982 йй. С. Шодмонов Санкт-Петербург шаҳридаги Мариинск театрида дирижёр сифатида амалиёт ўтади, шундан сўнг Тошкент оперетта театрига саҳналаштирувчи дирижёр сифатида юборилди ва унда қуйидаги оперетталарни саҳналаштирди: И. Кальманнинг “Баядера”, Г. Гладневнинг “Гусарнинг уйланиши”, А. Солиннинг “Хонимлар ва гусарлар”, А. Берниннинг “Орзуим қалдирғочи” ва б. 1991 йилдан А. Навоий номидаги ДАКТда бош хормейстер бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Хор жамоаси раҳбари сифатида С. Шодмонов 60 дан ортиқ спектаклларни тайёрлаш ва саҳналаштиришда иштирок этди. Саҳналаштирувчи дирижёр сифатида кўпгина операларни саҳналаштирди,  Г. Доницеттининг “Қўнғироқча” ва “Лючия ди Ламмермур”, А. Икромовнинг “Буюк Темур”, М. Бафоевнинг “Ал-Фарғоний”, И. Акбаровнинг “Суғдиёналик қоплон” асари ва бошқалар шулар жумласидандир. 2000 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвонига сазовор бўлди. 1978 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини олган эди.

Шарҳлар

Олег, Ташкент
13 ноября 2019
С детства помню этого прекрасного человека, бывшего лучшим другом моего отца.

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz