Дирижёр


Ёқубжонов Фазлиддин Шамсутдинович


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби,
профессор


Ёқубжонов Фазлиддин Шамсутдинович Самарқанд шаҳрида туғилган. 1966 йилда Самарқанд шаҳар мусиқа билим юртини хор дирижёрлиги ихтисослиги бўйича тамомлаган. 1971 йилда Тошкент Давлат консерваториясининг хор дирижёрлиги бўлимини тугатган, 1976 йилда эса опера-симфоник дирижёрлиги бўлимини тамомлаган (СССР Халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, профессор Мухтор Ашрафий синфи). 1973 йилдан 1979 йилгача Самарқанд Давлат опера ва балет театри дирижёри бўлиб ишлаган. 1979 йилдан 1981 йилгача Киев шаҳридаги Т. Шевченко номли Давлат академик опера ва балет театрида СССР Халқ артисти, профессор Стефан Турчак раҳбарлиги остида амалиёт ўтаб қайтган. 1982 йилдан Самарқанд опера ва балет театри бош дирижёри. 2002 йилдан А. Навоий номидаги ДАКТ бош дирижёри. Репертуарида 30 га яқин жаҳон ва ўзбек миллий мумтоз опера ва балет спектакллари бор, жумладан: Ж. Вердининг “Трубадур”, “Травиата”, “Риголетто”; Р. Леонкаваллонинг «Паяцлар»; М. Мусоргскийнинг “Борис Годунов”; В.-А. Моцартнинг “Театр директори”; Г. Доницеттининг “Қўнғироқча”; Ж. Россинининг “Севилья сартароши”; Ш. Гунонинг “Фауст”; М. Ашрафийнинг “Дилором”; Т. Жалилов ва Б. Бровцыннинг “Тоҳир ва Зуҳра”; С. Юдаковнинг “Майсаранинг иши”; П. Чайковскийнинг “ Оққуш кўли”, “Уйқудаги гўзал”, “Щелкунчик”, “Франческа да Римини”; А. Аданнинг “Жизель”; Л. Минкуснинг “Дон Кихот”; Г. Мушелнинг “Қадимий Афросиёб афсонаси”; М. Равелнинг “Болеро”; Л. Делибнинг “Коппелия”; Ф. Амировнинг  “Минг бир кеча” асарлари ва бошқалар. 1992 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” унвони берилган. 2016 йилда “Меҳнат Шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Шарҳлар

Birinchi bo'lib sharh qoldiring

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz