А.Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театрига Япония Ташқи ишлар вазирининг Фахрий ёрлиғи топширилиши маросими

2017 йил 27 сентябрь куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси резиденциясида А.Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театрига Япония Ташқи ишлар вазирининг Фахрий ёрлиғи топширилиши маросими бўлиб ўтди. Япония элчиси жаноб Ито томонидан Фахрий ёрлиқ топширилгач, дўстона қабул амалга оширилди.

Маросимда А.Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театри ваколатли шахсларидан ташқари ЎзР Маданият вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали шахслари ҳам иштирок этдилар.

Маросимда Навоий номидаги театр директори жаноб Муротов сўзга чиқиб, жумладан, деди: “Театримиз бундай мукофотга муносиб кўрилгани учун Япония ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлигига ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Ўзбекистон ва Япония анъанавий дўстона алоқаларни ўрнатишган ва Япония биз учун муҳим ҳамкор давлатлардан биридир. А.Навоий номидаги ДАКТ биноси қурилишида япониялик инсонлар иштирок этишган ва бу Ўзбекистон халқи учун муҳим ва унутилмас хотира бўлиб қолажак. Театр таъмирланганидан кейин 2015 йили қайта очилишидан сўнг театрнинг илк концертига Япония бош вазири жаноб Шинзо Абэнинг ташрифи унутилмас воқеа бўлиб қолди. Бугун А.Навоий номидаги ДАКТ икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг тимсоли сифатида катта аҳамият касб этмоқда”.

2017 йил 29 сентябрь

29 сентября 2017

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz