Флешмоб

Тошкент халқаро аеропортида йўловчиларни кутилмаган ҳодисалар қарши олди: жўнаб кетиш залида Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри санъаткорлари Наврўз байрами муносабати билан опера флешмоби уюштиришди.

Тадбир мутлақо кутилмаганда бошланди: шошиб кетаётган йўловчилар орасидан опера ариясининг биринчи садолари эшитилди. Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри солистлари одамлар орасидан чиқиб, тасодифий йўловчилардек куйлашни бошлашди. Бирин-кетин янги овозлар қўшилди ва тез орада бутун терминал опера садосига тўлди.

Йўловчилар одатдаги аеропорт шовқини орасида янграган самимий арияларни мароқ билан тинглашди. Кўпчилик учун бу ажойиб ҳодиса эди: учиб кетишдан олдин санъат асаридан баҳраманд бўлиш учун ноёб имконият. Катта театр артистлари Ленара Зокирова, Муҳаммадали Жўраев, Муҳаммадюсуф Абдуқодиров ва Шоҳида Нурматова йўловчилар учун италян операси дурдоналари ҳамда Ботир Зокиров репертуаридан бир нечта қўшиқларни ижро этишди.

Бу антиқа консерт мусиқа чегара билмаслиги, санъат ва маданият инсонларни бирлаштиришига яққол мисол бўлди. Муҳими, катта санъат анъанавий саҳналар доирасидан чиқиб, халқнинг ичига кириб келиши – чинакам Наврўз байрамининг руҳидир.

25 марта 2025

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz