ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОЗОҒИСТОН ЙИЛИ ДОИРАСИДА «АСТАНА ОПЕРА» ТЕАТРИ ГАСТРОЛЛАРИ Тошкент, 10, 15.07.2019

10.07.2019

 Ахмет ЖУБАНОВ, Латиф ҲОМИДИЙ
«Абай»
4 пардали, 5 кўринишли опера 
Мухтор АВЕЗОВ либреттоси
Премьераси 1944 йил 24 декабрда Абай номидаги ДАОБТда бўлиб ўтган
«Астана Опера»даги премьераси
2015 йил 25, 26 сентябрда

 

«Астана Опера» давлат опера ва балет театри буюк қозоқ шоири, маърифатчи ва файласуф Абай Қўнонбоевга (1845-1904) бағишланган миллий классик шоҳ асар – классик бастакорлар А.Жубанов ва Л.Ҳомидийнинг «АБАЙ» операсини тақдим этади. Унда икки ёш – Ажар ва Айдарнинг беғубор, бироқ фожиали муҳаббат тарихи ҳам ёритилган.  
«Абай» операси яратилган пайтдан буён 75 йил давомида мамлакат ва хорижда турли режиссёрлар томонидан саҳналаштирилган. У томошабинларга дирижёр Алан БЎРИБОЕВ ва режиссёр Жанкарло дель МОНАКОнинг янги талқинида тақдим этилади.
Қозоғистонда Хизмат кўрсатган арбоб, ҚР Давлат мукофоти лауреати Алан Бўрибоев постановка мусиқий раҳбари – театр бош дирижёри партитурасини юксак заковат билан, маданий даражада, мусиқали материални нозик ҳис қилган ҳолда ўқиган.
Ажойиб ижодий дуэт – замонамизнинг машҳур сценографи Эцио ФРИДЖЕРИО ва либослар устаси – «Оскар» мукофоти лауреати Франка СКУАРЧАПИНОнинг ноёб саҳна ечимлари кишини лол қолдиради. Чунончи, Абайнинг кабинети шоирнинг серқирра дунёсини очиб беради: китоблари ял-ял товланиб турган кутубхона, ер шари, армилляр… Кабинетдан эса тўғридан-тўғри катта оламга чиқиш мумкин!
Финал саҳнада фойдаланилган 3D-технологиялар ҳис-туйғуларни жумбушга келтириши, ватанпарварлик ҳиссини уйғотиши тайин.
2018 йилда «Астана Опера» ижодий жамоасига А.Жубанов ва Л.Ҳомидийнинг «Абай» операсини саҳналаштиргани учун адабиёт ва санъат соҳасидаги Қозоғистон Республикаси Давлат мукофоти берилган.
Режиссёр маслаҳатчиси – Қозоғистон халқ артисти Есмухан Обаев, проекция устаси – Серджио Металли, чироқ устаси – Виничио Кели, хормейстер – Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Ержан Даутов, саҳналаштирувчи балетмейстерлар – Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоблар Турсинбек НуркалиевГалия Бўрибоева, либослар устасининг ёрдамчиси – Арасель Досмуратова, саҳналаштирувчи дирижёр ёрдамчиси – Руслан Баймурзин, саҳналаштирувчи режиссёр ёрдамчиси – Еренбак Тойкенов, саҳналаштириш гуруҳи раҳбари – Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, ҚР Давлат мукофоти лауреати Толеубек Альпиев.

БОШ ПАРТИЯЛАРНИ ҚОЗОҒИСТОН ОПЕРА САНЪАТИ ЮЛДУЗЛАРИ ИЖРО ЭТАДИЛАР:
Абай – Сундет БАЙГОЖИНҚозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, ҚР Давлат мукофоти лауреати / Жанат ШИБИКБАЕВҚозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб
Ажар – Салтанат АХМЕТОВАҚозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб / Айзада КАПОНОВА, «Курмет» ордени кавалери
Айдар – Нурлан БЕКМУХАМБЕТОВҚозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, Татаристонда хизмат кўрсатган артист / Жан ТАПИН, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб
Азим – Беимбет ТАНАРИКОВ / Рамзат БАЛАКИШИЕВ
Жиренше – Талгат ГАЛЕЕВ / Евгений ЧАЙНИКОВ
Карлигаш – Татьяна ВИЦИНСКАЯ / Салтанат МУРАТБЕКОВА
Кокбай – Ержан САИПОВ / Магжан АМАНЖОЛОВ
Сирттан – Барсег ТУМАНЯНАрманистон халқ артисти / Болат ЕСИМХАНОВ
Наримбет – Рамзат БАЛАКИШИЕВ / Ерулан КАМЕЛ
Мес – Шингис РАСИЛХАН / Ҳайдар МУСТАПИН

Давомийлиги – 2 соат 30 дақиқа (битта танаффус билан)

Қозоқ тилида ижро этилади 

(рус тилидаги синхрон титрлар билан)

 

«АСТАНА ОПЕРА» ОРКЕСТРИ, ХОРИ, БАЛЕТИ ВА МИМАНСИ

13.07.2019

Жакомо Пуччини
«Баттерфляй хоним»
2 пардали опера
Давид Беласконинг «Гейша» драмаси мотивлари асосида
 Луиджи Иллики ва Жузеппе Джакоза либреттоси
Премьераси 1904 йил 17 февралда Ла Скалада бўлиб ўтган
«Астана Опера»даги премьераси 2015 йил 15, 16 апрелда

 

Саҳналаштирувчи дирижёр – Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, ҚР Давлат мукофоти лауреати Алан БЎРИБОЕВ
саҳналаштирувчи режиссёр – Лоренцо АМАТО
сценограф – Эцио ФРИДЖЕРИО
либослар устаси – Франка СКУАРЧАПИНО
либослар бўйича маслаҳатчи – Жунко КАМОХАРА,
чироқ устаси – Винченцо РАПОНИ
саҳналаштирувчи режиссёр ёрдамчиси – Еренбак ТОЙКЕНОВ,
дирижёр – Жузеппе АКУАВИВА

Ёш гейшанинг Америка флоти лейтенантига муҳаббати ҳақидаги лирик драма томошабинларнинг қалбидан жой олганига юз йилдан ошди. Сюжет XIX аср охири ва XX аср бошида – Европа санъатида экзотикага, санъаткорлар ўз ижодини янги ранглар билан бойитишга интилиш кучайган паллада олис Япония ҳаётидан олинган. Пуччини миллий япон колоритини мусиқада акс эттириш вазифасини ўз олдига қўймаган эди. У инсон драмасини тасвирлашни бош мақсад қилиб олганди. 
«Астана Опера» спектаклида аниқ давр – ХХ аср, 40-йиллар акс эттирилган. Саҳналаштирувчилар Баттерфляй тарихини узоқ давом этадиган маросим сифатида акс эттирганлар: у никоҳ маросимидан бошланиб, кутиш маросими билан давом этади ва дафн маросими билан тугайди.
Машҳур сценограф Эцио Фриджерио томошабоп спектакль яратган, асл япон услубидаги сценографияни ишлаб чиққан (бамбукдан ясалган анъанавий уйлар, сакура шохлари билан безатилган интерьерлар), ҳавзада милтиллаётган сув океан тубидек таассурот уйғотади.

«Оскар» соҳиби Франка Скуарчапино табиий ипакдан тиктирган либосларни муболағасиз санъат асари дейиш мумкин.

ИЖРО ЭТУВЧИ ШАХСЛАР

Баттерфляй хоним – Жаннат БАКТАЙҚозоғистонда хизмат кўрсатган артист
Ойгул НИЁЗОВАҚозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб
Пинкертон – Медет ЧОТАБАЕВҚозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб 
Меир БАЙНЕШ, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб
Сузуки – Дина ХАМЗИНАҚозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Гульжанат САПАКОВА
Кэт Пинкертон – Татьяна ВИЦИНСКАЯ / Елена ГАНЖА
Шарплес –  Талгат МУСАБАЕВҚозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб / Сундет БАЙГОЖИНҚозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, ҚР Давлат мукофоти лауреати
Горо – Рамзат БАЛАКИШИЕВ/ Ерулан КАМЕЛ
Шаҳзода Ямадори – Талгат ГАЛЕЕВ / Ержан САИПОВ
Бонза – Жанат ШИБИКБАЕВҚозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб / Болат ЕСИМХАНОВ
Комиссар – Умиржан ҚОДИРОВ / Магжан АМАНЖОЛОВ
Якусидэ – Шингис РАСИЛХАН / Ҳайдар МУСТАПИН
Амалдор – Самат ЖАРИЛКАСИНОВ
Хола – Елена ГАНЖА
Она – Мадина ИСЛОМОВА / Асем СЕМБИНА
Холавачча – Нозим САГИНТАЙ / Асем СЕМБИНА
Долоре, Чио-Чио-саннинг ўғли – Арнур САРСЕНБАЙ

Давомийлиги – 2 соат 30 дақиқа (битта танаффус билан)
Итальян тилида ижро этилади

(рус тилидаги синхрон титрлар билан)

«АСТАНА ОПЕРА» ОРКЕСТРИ, ХОРИ ВА МИМАНСИ

 

 

«АСТАНА ОПЕРА» ОРКЕСТРИ, ХОРИ ВА МИМАНСИ

10 июля 2019

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz