ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
“ЁШ БАЛЕТ ИЖРОЧИЛАРИ” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
“ЁШ БАЛЕТ ИЖРОЧИЛАРИ” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 декабрдаги
ПҚ-64-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда опера ва балет санъатини янада юксалтириш, моҳир ижрочиларни кашф этиш, балет санъати ижрочиларининг истеъдоди ва қобилиятини намоён этиш, уларнинг ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш, балет санъати ижрочиларини юксак даражага кўтариш, ёрқин истеъдодларни дунё саҳналарига олиб чиқиш, рағбатлантириш, уларнинг ижодини кенг тарғиб қилиш, балет санъати ижрочилиги имкониятларини ошириш ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан оммани таништириш мақсадида Маданият вазирлиги "Ёш балет ижрочилари" республика кўрик-танловини эълон қилади.
Танлов жорий йилнинг 30 апрелидан 5 майгача бўлиб ўтади. Танлов икки гуруҳга бўлиб ўтказилади:
1-гуруҳ ёш болалар (ўғил ва қиз)
15 ёшдан 18 ёшгача;
2-гуруҳ катталар (ўғил ва қиз) 18 ёшдан 25 ёшгача иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар 2022 йилнинг
25 апрелига қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
танловда иштирок этиш учун ариза;
паспорт нусхаси;
ижодий тавсифнома;
ижро дастури (дастурда номер номи, композитор ва хореографлар кўрсатилган бўлиши шарт);
расм (портрет ва ижодий образда) 2 та рангли фотосурат;
Аризалар ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади. Рўйхатга олишда иштирокчилар қайси гуруҳда қатнашишлари, исм-шарифлари тўлиқ ва аниқ ёзилиши зарур.
Иштирокчиларнинг танлов давомида ижро этиш навбати белгиланган тартибда қуръа ташлаш орқали аниқланади ва ушбу тартиб танлов якунига қадар сақлаб қолинади.
Танлов уч босқичдан иборат бўлади.
Танлов иштирокчилари қуйидаги мезонларга асосан баҳоланади:
ҳар бир иштирокчи якка тартибда баҳоланади.
Кичик ёш гуруҳ учун белгиланган дастур бўйича:
1-босқич — классик балетлардан 1 та вариант;
2-босқич — замонавий;
3-босқич — классик балетлардан 1 та вариант.
Катта ёш гуруҳ учун дастур:
1-босқич — классик балетлардан 2 та вариант;
2-босқич — классик балетлардан 1 та вариант, 1 та замонавий.
3-босқич — оркестр жўрлигида ёки фонограмма остида — классик балетлардан 2 та.
Танлов иштирокчилари фонограммадан фойдаланишлари мумкин.

Танловнинг саралаш босқичида умумий балл натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан, танловнинг якуний (финал) босқичига ўтказилади.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда, ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Танловда энг кўп умумий балл тўплаган иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан, танловнинг ҳар икки гуруҳи учун алоҳида-алоҳида гран-при, 1, 2, 3-ўрин совриндорлари аниқланади.
Иштирокчиларни баҳолашда ҳакамлар ҳайъати мустақилдир.
Танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.
Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори юзасидан танловнинг ҳар бир босқичи якуни бўйича бир кун муддатда ҳакамлар ҳайъати раиси номига апелляция шикояти (ариза) беришлари мумкин. Апелляция шикояти белгиланган тартибда рўйхатга олинади, бир кун муддатда кўриб чиқилиб, баённома билан расмийлаштирилади ва ўша куннинг ўзида эълон қилинади.
Танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:
гран-при — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида пул маблағлари;
1-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баробари миқдорида пул маблағлари;
2-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида пул маблағлари;
3-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида пул маблағлари.
Танловнинг якуний босқичи иштирокчиларига “Ёш балет ижрочилари” республика кўрик-танлови иштирокчиси дипломи берилади.
Танловнинг гран-при ва 1-ўрин ғолиблари мос таълим йўналишлари бўйича тегишли давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Телефон: +998 93 589 17 04
Манзил: Тошкент шаҳри Миробод тумани Зарафшон кўчаси 28-уй.

28 марта 2022

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz