Опера ва балет санъати IV Халқаро фестивали

«Тошкент баҳори» халқаро фестивали Ўзбекистон опера ва балет санъатини янада ривожлантириш, Республикада унинг обрў-эътиборини ошириш  ва оммалашувини таъминлаш, гастролларни ташкил этиш бўйича имкониятларни кенгайтириш учун ҳамкорларни жалб этиш мақсадида ташкил этилган. Фестиваль – бу дўстона ва ижодий алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, тошкентлик томошабинлар, олий даражадаги санъат шайдоларини дунёнинг турли мамлакатлари опера ва балет солистлари ижро маҳоратининг энг зўр ютуқлари билан таништириш учун рағбатдир.
«Тошкент баҳори» фестивали Ўзбекистон опера ва балет санъатининг жаҳон маданиятидаги ўрни ва аҳамиятини белгилашга кўмаклашиш,  Шарқ ва Ғарб ўртасида мусиқа қадриятлари ва ютуқларини айирбошлашни рағбатлантиришга қаратилган.
Классик опера ва балет санъати, опера театри – бу, авваламбор, халқаро майдондаги ҳар қандай давлатнинг маданияти ва санъати юзи, дунёнинг турли чеккаларида яшовчи инсонларнинг юқори бадиий мулоқот тилидир. Опера ва балет санъатнинг чиндан ҳам ўзига хос турлари бўлиб, инсонда гўзаллик ҳис-туйғусини ривожлантиради, ёшларда бадиий ва эстетик дид, маънавият ва ахлоқ шаклланишига кўмаклашади.
Ҳозирги замон маданияти мулоқот, алоқа, саҳна усталари ижро маҳорати соҳасидаги ютуқларни ривожлантириш ва ўзаро алмашишнинг янги шаклларини излаб топишни талаб этади. Мусиқа санъатининг эса чегараси бўлмайди, шу боис турфа хил мамлакатлар маданиятларининг турли даражадаги ўзаро мулоқоти ва ҳаракати алоҳида муҳим омил ҳисобланади. «Тошкент баҳори» фестивалининг ўтказилиши маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, халқаро ижодий алоқаларни янада кенгайтириш, ўзаро маданий-маънавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик, дўстлик ва бир-бирини тушуниш ғояларини илгари суришнинг қудратли воситасидир.
Фестивалда ўзбекистонлик иштирокчилар – етакчи артистлар, режиссёрлар, дирижёрлар билан бир қаторда жаҳон опера ва балет саҳнасининг таклиф этилган юлдузлари иштирок этишади.

"Тошкент Баҳори - 2017" IV Халқаро фестивали меҳмонлари
Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Сундет Байгожин - баритон (Қозоғистон)
Озарбойжонда хизмат кўрсатган артист Офоқ Аббосова – сопрано (Озарбойжон)
Марика Мачитидзе – сопрано (Грузия)
Юрий Городецкий – тенор (Беларусь)
Алексей Исаев – баритон (Россия)
Денис Власенко – дирижёр (Россия)
Никита Четвериков - Пермь опера ва балет театри балет премьери
Инна Билаш - Пермь опера ва балет театри балети етакчи солисти

2017 йил 20 апрель       

20 апреля 2017

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz