Хитой Янги йили

Катта байрам концерти

"Хитой Янги йили"

Қувноқ баҳор байрами

Хитой опера, рақс ва драма Миллий театри халқ чолғу асбоблари оркестри

1911 йилдан бошлаб сўзма-сўз таржимада Баҳор байрами деб аталиб келинаётган Хитой Янги йили қадимдан Хитой ва Шарқий Осиёнинг бошқа давлатларида асосий ҳамда энг узоқ давом этадиган байрам ҳисобланади. Анъанавий Янги йил қишки қуёш туриши (яъни 21 декабрдан кейин иккинчи янги ой чиқиши)дан сўнг рўй берган тўлиқ ой цикли тугашидан кейинги қишки янги ойга бағишланади. Григориан тақвимида бу 21 январь ва 21 февраль ўрталиғидаги кунлардан бирига тўғри келади.

Хитойликларнинг фикрича, баҳорнинг мана шу биринчи кунида табиатнинг уйғониши рўй беради, ер ва у авайлаб сақлайдиган ҳаёт куртаклари жонланади. Шаншу қиссасига кўра, Янги йилнинг илк куни Шунь (қадимнинг намунали ҳукмдори) тахтга ўтирган кун сифатида тарихда муҳрланиб қолди. Тахтни ундан қабул қилиб олган Юй бу тақвим анъанасини давом эттирди.

Хитой Янги йили Хитой ой-қуёш тақвимидаэнг узоқ давом этадиган ва энг муҳим байрам ҳисобланади. Бу байрамнинг келиб чиқиши қадим даврларга бориб тақалади; байрамнинг ҳозирги кўринишида Хитой жамиятида сақланиб қолган афсоналар, эътиқодлар ва анъаналарга ҳурмат акс этади. Ҳар бир йил “Беш унсур” («У-син») тизими бўйича буржга оид 12 ҳайвондан бири номи ва ранги билан белгиланади.

 

2018 йил 8 февраль

8 февраля 2018

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz