17 октябрда А. Навоий номидаги ДАКТ саҳнасида Но театри

Япония ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги нишонланиши муносабати билан 17 октябрда Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри саҳнасида Япониянинг анъанавий Но театри актёри, ЮНЕСКОнинг “Япония миллий бойлиги” унвони соҳиби Нобору Кацуми роль ижро этади.

Но (ёки Ногаку) – япон театрининг энг қадимий тури бўлиб, XIV-XV асрларда вужудга келган.
Но – энг қадимий мумтоз япон театри. “Но” қобилият ёки кўникма маъноларини англатади. “Но” намойиши – бир саҳнада жамланган рақс, драма, мусиқа ва шеърият демак. XIV асрда “Но” театри қадимий ибодатхона намойишлари шаклида мавжуд эди ва унда афсонавий мавзулардаги пьесалар ижро этиларди. “Но” актёрлари труппаси япон ибодатхоналари қарамоғида эди. “Но” намойишлари ўзида кўнгилочарлик ва панд-насиҳат вазифаларини уйғунлаштирган эди.

"Но театри дунёси"

“Но” театри тимсолий мазмунга эга. Театр пьесалари қаҳрамонлари буддизм ва синтоизм динлари худолари, шунингдек, эркаклар – сарой аъёнлари, аскарлар, халқ орасидан чиққан кишилар; аёллар – сарой бекалари, канизаклар, хизматкорлар. “Но” театри яратувчилари уларнинг театри саҳнасида ҳам дунёнинг бутун ранг-баранглиги ўз ифодасини топган, деб ҳисоблашарди. Театр пьесалари глобал келишмовчиликлар устига қурилган – улар инсон шахсияти ва унинг тақдири марказий мавзуси билан боғлиқ. Ҳикоятлар, диний ривоятлар, тарихий ва диний тўқималар, тарихий солномалар ва бадиий асарлар пьеса сюжетлари бўлиб хизмат қилиши мумкин.

"Ифодали воситалар"

“Но” театрида ниқоб ифодалиликнинг асосий воситаси ҳисобланади.
Либослар спектаклнинг ранг-баранглигини таъминлаш учун хизмат қилади.
Асосий саҳна реквизити – йиғма елпиғич бўлиб, унинг ёрдамида ижрочи турфа ҳиссий ҳолатларни ифода этади.

2017 йил 10 октябрь

10 октября 2017

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz