27 октябрь куни Ўзбекистонда итальян тили ҳафталиги доирасида

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри
Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси






















Жаҳонда итальян тили
ХIХ ҳафталиги

Мана, 19 йилдирки, шу вақтда, яъни октябрь ойи охирида бутун дунёда итальян тили ва маданиятини оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар -Settimana della Lingua italiana nel mondo ўтказилади. Бу гал асосий мавзу “Итальян тили – саҳнада” деб номланди

Италия элчихонаси юқоридаги мавзуни инобатга олган ҳолда Тошкентда бу тадбирни Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри билан ҳамкорликда нишонлаш ҳамда Италиядан икки санъаткорни – дирижёр, Милан консерваториясидан маэстро Даниеле Аджиман ва операхонандаси Сандра Буонграциони таклиф этиш ғояси билан чиқди. 22-27 октябрь кунлари Алишер Навоийтеатрида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтади:

-        операхонандаларининг ижро ва тинглаш бўйича маҳорат дарслари,

-        италияликбастакорЖакомо Пуччинининг «Тоска» операси ижроси учун оркестр билан репетиция.

24 октябрь куни соат 11.00даДавлат консерваториясида “Итальян тили – саҳнада” мавзусида маъруза ташкил этилади, унда талабалар учун маҳорат дарси ва италиялик санъаткорлар билан учрашувлар ҳам бўлиб ўтади.


27 октябрь куни Ўзбекистонда итальян тили ҳафталиги давомида Алишер Навоий номидаги давлат академик Катта театри саҳнасида Ж.Пуччинининг "Тоска" операси намойиш этиладиунда дирижёр Даниеле Аджиман ваФлория Тоска ролидаопера хонандаси Сандра Буонграцио иштирок этадилар.

Даниеле Аджиман (Daniele Agiman) 1999 йилдан буён Джузеппе Верди Милан консерваториясида оркестр дирижёрлиги кафедраси мудири, 2007 йилдан эса Япониядаги Курашики Сакуйо Университетида дирижёрлик кафедраси фахрий профессори.

Жаҳонда Италия бадиий мусиқа меросини илгари суришга бўлган қизиқиши ва иштиёқи туфайли Маэстро Aджиман халқаро даражада энг фаол италиялик дирижёрлардан бири ҳамда Корея ва Япониянинг энг обрўли театрлари доимий меҳмони ҳисобланади (Тэгу Давлат театри, Седжон Опера фестивали, Centennial Hall). У Аргентина, Франция, Грузия, Германия, Руминия, Россия, Жанубий Африка, Швейцария, Туркманистон, Украина ва бошқа мамлакатларда дирижёрлик қилган. Шунингдек, у турли лавозимларни эгаллаб турибди, жумладан: Ambrosiani Мадригалиста бадиий ва мусиқий раҳбари, Луганодаги Конгресслар саройи Кузги опера мавсуми бадиий раҳбари, Милан консерваторияси лирик лабораторияси бадиий раҳбари, Терамо шаҳри Бенедетто Марчелло оркестри бош дирижёри, 1995 йилдан Тэгу (Жанубий Корея) Давлат театрининг Италия операси бўйича бадиий маслаҳатчиси, Шизуока (Япония) симфоник оркестри опера саҳна асарларининг доимий меҳмони, 2009 йилдан Пезаро шаҳри Жоаккино Россини оркестри бош дирижёри.

 

Сандра Буонграцио (SandraBuongrazio) 1993 йилдан Пескара шаҳридаги “Л. Д'Aннунцио” Давлат мусиқий консерваториясида лирик қўшиқлар ижроси доценти. Консерваторияда қўшиқ, камер ва вокал мусиқа ҳамда фортепиано ижроси синфини тугатгач, ўзининг фортепиано бўйича малакасини Назарено Карузи билан ва вокал бўйича малакасини Михаел Aспинал, Кармен Гонзалес, Леоне Маджиера ҳамда ажойиб сопрано Джованна Казоллалар билан бирга такомиллаштирди. Вокал маҳоратини у, шунингдек,  энг таниқли Италия опера маэстролари – М. Клаудио Дездери ва хонандалар Лучиана Серра, Катя Риччарелли, Сильвана Баццони Бартоли, Доната Д'Аннунцио Ломбардилар билан бирга мукаммаллаштирди.

Лирик қўшиқ ижроси ва Италия опера меросини кенг ёйишга бўлган муҳаббати уни жаҳоннинг турли мамлакатлари, шу жумладан, Хитой, Латвия, Украина, Туркманистон, АҚШ, Япония, Жанубий Корея ва Сингапурда маҳорат дарслари ва концертлар беришга ундади.

Хонанданинг мусиқий репертуари (опера, яккахон ва духовной) италиялик энг машҳур асарлардан тортиб хорижий ва замонавий асарларгача бўлган кенг миқёсли репертуарлардан саналади.

 

27 октября 2019

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb