Ўзбекистонда Қозоғистон йили тадбирлари доирасида Қозоғистон миллий хореография академияси тарбияланувчилари иштирокида концерт

2019 йил 5 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик Катта театрида Қозоғистон миллий хореография академияси тарбияланувчилари иштирокида концерт бўлиб ўтади.  

Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев 2019 йилни Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилди. Бунинг устига, 2019 йил Қозоғистонда Ёшлар йили ҳисобланади. Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида ишчанлик ва маданий-гуманитар ўзаро алмашинув борасидаги ранг-баранг тадбирлар дастури фан, маданият ва санъат соҳасида Қозоқ-Ўзбек ҳамкорлиги юқори суръатларга эга эканлигини тасдиқлаб турибди. Маданий муассасалар, ўқув юртлари, жамоат ташкилотлари йўналиши бўйича фаол ўзаро алмашинув амалга оширилмоқда, фестиваллар ва ижодий жамоаларнинг гастрол сафарлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда, маориф соҳасида манфаатли қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Россия халқ артисти, РФ Давлат мукофоти совриндори Олтиной Асилмуратова раҳбарлиги остидаги Қозоғистон миллий хореография академияси ҳам Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг дўстона ўзаро алоқалари мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда ҳамда мамлакатимизнинг қобилиятли ва истеъдодли фарзандлари иштирокидаги концерт дастурини Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари эътиборига ҳавола этмоқда.

Концерт дастури жуда бой ва ранг-барангдир. У жаҳон мумтоз балети жавоҳирлари деб тан олинган хореографик чиқишларни ва Қозоғистон ҳамда хорижий хореографларнинг замонавий саҳна асарларини ўз ичига олади.

Академияда таълим олувчилар хореограф В.Вайнонен саҳналаштирган “Шчелкунчик” балетидан Алвон вальс, М.Петипа саҳналаштирган “Пахита” балетидан Полонез-мазурка, Н.Анисимова саҳналаштирган “Гаянэ” балетидан қиличлар билан рақс, Ака-ука Легатлар саҳналаштирган “Қўғирчоқлар фариштаси” балетидан трио каби парчаларни ижро этадилар.

Ишончимиз комилки, мазкур тадбир хореография санъати салоҳияти ривожлантирилиши ва оммалаштирилишига ҳамда икки мамлакатнинг дўстона қўшничилик алоқалари янада ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилишига салмоқли ҳисса қўшади.

5 ноября 2019

Галерея

Театр кассаси: (+99871) 233-90-81, 232-19-48
Бош маъмур: (+99871) 233-33-36
Директорнинг томошабинлар бўйича ўринбосари: (+99871) 233-32-21
Театр манзили: 100029, Ўзбекистон, Тошкент ш., Зарафшон кўч., 28
Тел./факс: (+99871) 233-35-28, E-mail: info@gabt.uz, gabtuzb@mail.ru

Facebook: https://www.facebook.com/gabtnavoi/
Telegram: https://t.me/gabtuzb
Instagram: https://instagram.com/gabt.uz