Узоқ йиллар Веронанинг икки аслзода оиласи – Монтеккилар ва Капулеттилар орасидаги адоват доимий равишда тўқнашувларни келтириб чиқаради, уларнинг айримлари қон тўкилишига сабаб бўлади. Верона герцоги ким жанжал уюштирса ўшани жазолаш ҳақида буйруқ чиқаради.
Капулеттиларнинг қизи Жульетта ўзининг хонасида энагаси билан шўх-шодон ўйнамоқда. Онаси қизига шўхликни бас қилишни буюради ва Парис исмли муносиб йигит унинг қўлини сўраётганини эълон қилади.
Капулеттилар саройида уюштирилган балда аслзодалар тўпланишади. Монтеккилар авлодидан бўлмиш Ромео ҳам балга келади ва рақс тушаётган Жульеттадан кўзини уза олмай қолади. Йигит қизга яқинлашади ва ўзининг ҳис-туйғуларини изҳор этади. Жульеттанинг қалбида севги алангаланади.
Жульетта Ромеога мактуб ёзиб, уни энагаси орқали жўнатади. Мактубни олгач, Ромео чора топади – патер Лоренцо уларни никоҳлайди. Болаларнинг никоҳи авлодлар ўртасидаги адоватга барҳам беришидан умидвор бўлган Лоренцо ёшларнинг иттифоқини қўллаб дуо қилади.
Верона майдонида Ромео дўстлари – Меркуцио ва Бенволио билан Жульеттанинг акаси Тибальдни учратиб қолади. Тибальд жанжал чиқаради ва Меркуциони яккама-якка олишувга чорлайди. Ромео рақибларни тинчлантиришга ҳаракат қилади, оқибатда Тибальд уни қўрқоқликда айблайди. Қон тўкилишига чек қўйиш мақсадида Ромео Меркуционинг шпагасини четга буради ва Тибальд Меркуциони қаттиқ ярадор қилади. Бу мусибатга чидай олмаган Ромео дўсти учун қасос олиш ниятида Тибальд билан қиличбозлик қилади ва уни ўлдиради.
Ромео Веронадан қувиб чиқарилади. Тунда у маҳбубаси Жульетта билан хайрлашади.
Жульеттанинг ота-онаси унинг Парис билан тўйи куни белгилангани хабарини беришади. Чорасиз қолган Жульетта ёрдам илинжида патер Лоренцога мурожаат қилади. Лоренцо унга доривор беради ва уни ичгач, Жульетта ўлимни эслатувчи чуқур уйқуга кетади. Бу сирдан фақат Ромео воқиф бўлиши ва қизни дафн этилган жойдан олиб кетиши лозим эди.
Жульеттанинг ўлими ҳақидаги хабар Ромеонинг қулоғига етиб боради. Ғам-қайғуга тўлиб-тошган йигит Веронага қайтади. Маҳбубасининг вафотига чидай олмай, у заҳар ичади. Ўзига келган Жульетта жон бераётган Ромеога кўзи тушади, қиз йигит билан ҳамда ўз ҳаёти билан видолашади ва Ромеонинг ханжарини ўзига санчади.
Монтеккилар ва Капулеттилар ўлиб ётган болаларига ачиниш билан қараб, ҳаёт ва ёшларнинг хотираси ҳурмати ўлароқ бундан буён адоватга абадул-абад чек қўйишга қасамёд қиладилар.
Шарҳлар - "Ромео и Джульетта"
зуля, узбекистан
25 марта 2019
отлично
Амалия, Ташкент
25 марта 2019
Сегодня, 24 марта мы, можно сказать чудом попали в ГАБТ им А. Навои, сколько людей осталось по ту сторону двери. Не буду зацикливаться на этом моменте, хочу сказать о самом балете "Ромео и Джульетта". Это уже второй балет, который мы смотрели с участием молодой балерины Юсуповой Эльмиры. Нам очень понравилось, такая тоненькая , воздушная, юная Джульетта.
Хочу ещё поблагодарить руководство за организацию Дней открытых дверей!
Столько желающих попасть на балет.
Спасибо всей балетной труппе и оркестру за великолепную работу! Одним словом, Браво!!!