Саҳналаштирувчи гуруҳ:
Муаллиф ва саҳналаштирувчи режиссёр – Руслан Шерезданов
Мусиқий раҳбар ва бастакор – Екатерина Комарова
Саҳналаштирувчи рассом – Хизмат кўрсатган маданият ходими Зубайдулло Ботиров
Либослар бўйича рассом – Лобар Полвонова
Балетмейстер – Равшан Чориев
Аранжировкачи – Алексей Извольский
Бизнинг суперқаҳрамонимиз Супермэн, Бетмен, Ўргимчак-одам ва машҳур комиксларнинг бошқа кўплаб қаҳрамонлари қаторида пайдо бўлди! TARVUZMAN Янги йилни Арча-Ситида ёвузлардан албатта қутқаради. Мазкур Янги йил эртаги дўстликсиз иш битмас эканлиги; суперлибосни киймасдан ҳам суперқаҳрамонга айланиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади. Арча-Сити деб номланмиш ёрқин шаҳар, комиксларнинг энг зўр анъаналари тарзидаги мафтункор қаҳрамонлар ва ёвузлар, Қорбобо ва албатта улкан арча сизларни Катта театрда кутиб қоладилар!
Ижро этувчилар:
Тарвузмэн (қаҳрамон) – Рустам, тарвуз сотувчи
Тандир-Ботир (қаҳрамон) – новвой
Бақлажон (асосий ёвуз куч) ва унинг шотирлари
Музқаймоқ (ёвуз)
Робоўтинчи (робот-арра)
Рустамни тарбиялаган Али амаки
Ясмина, Рустам севиб қолган қиз
Сотувчи (Ясминанинг отаси)
Кампир
Қорбобо
Шаҳарликлар