Джакомо Пуччинининг энг буюк тарихий операси. Гўё рассом мольберт олдида турганидек, Пуччини Наполеон урушлари давридаги Римнинг кенг кўламли манзарасини чизади ва қадимий шаҳарнинг қайноқ муҳитини қайта тиклайди. Опера намойиш этилган заҳотиёқ томошабинлар қалбини забт этди. Шиддатли эҳтиросларга тўла драма ва Пуччинининг беқиёс мусиқий иқтидири бутун дунёда муҳаббат қозонди.
"Тоска" премьерасидан бери юз йигирма бир йил ўтган бўлса-да, ҳанузгача дунё бўйлаб барча опера театрлари саҳналарида ҳаёт кечирмоқда — уч мингдан зиёд саҳналаштиришлардан сўнг ва юзлаб сопранолар қамоқ қасрининг парапетидан ўзларининг сўнгги сакрашини амалга оширганларидан сўнг ҳам.
"Тоска" — Викторьен Сардунинг шу номдаги драмаси асосида яратилган Джакомо Пуччинининг шоҳ асаридир. Рим саройларининг шаҳнолар интерерларида опера диваси Флория Тоска ва унинг севгилиси — рассом Марио Каварадосси муҳаббат достони, тақдир тақозоси билан сиёсий фитналар гирдобига тортилади. Итальян композитори томонидан опера жанрида ифодаланган бу буюк муҳаббат ва хиёнат ҳақидаги ҳикоя бир асрдан зиёд вақт мобайнида бутун дунё одамларининг қалбларини ҳануз ларзага солиб келмоқда.