«Қарсилдоқнинг қайтиши», П.Чайковский, мусиқали эртак
Э.Гофманнинг «Қарсилдоқ ва Қирол-сичқон» номли эртаги асосида "Қарсилдоқнинг қайтиши" бир пардали Янги йил мусиқали эртаги, Р.Шерездановнинг янги таҳририда.
Саҳналаштирувчи режиссёр: Руслан Шерезданов (театр стажёр-режиссёри)
Саҳналаштирувчибалетмейстер: Равшан Чориев (театр стажёр-балетмейстери)
Саҳналаштирувчирассом: Даврон Ражабов
Либослар бўйича рассом: Лобар Полвонова
Спектаклда иштирок этувчилар: опера солистлари, балет артистлари, хор артистлари, «Тумор» ансамбли артистлари, театрнинг болалар студияси.
Қарсилдоқ ҳақидаги эртакни ўқиганмисиз? Унда мўъжизаларга ишонаркансиз. Агар ишонмасангиз, у ҳолда Янги йил кечаси Мўъжизалар Шаҳрига албатта ташриф буюринг. У ерда ажойиб маликалар ва шавкатли рицарлар истиқомат қилишади, бунда қўғирчоқлар сеҳрли тарзда жонланадилар.Бу ерда Қирол-Сичқон ва унинг аъёнлари яширинишган. Лекин сиз сичқонлардан қўрқманг. Раҳмдил Қарсилдоқ сизни ҳимоя қилажак ва Янги йилни албатта қутқаражак!
Сюжет
Эртакларга инонмоқ лозим -
Шунда, дўстлар, Янги йил сизга,
Эртак олиб келади.
У осмондаги барча юлдузларни ёқар
Ва кўз олдингизда мўъжиза яратур!...
Э.Гофманнинг эртаги қаҳрамони Қарсилдоқ бизнинг замонамизга келиб қолади ва Лара исмли қизалоқ билан унинг укасини эртак ҳукмрон бўлган ўйинчоқ дунёга олиб кетади. Қирол-сичқоннинг афсуни азал-азалдан Қарсилдоқни таъқиб этади, энди эса, кўнгли ниманидир сезган Қирол-сичқон байрам арафасида вақтни тўхтатиб қўйишни ихтиёр этди. Нафақат Қарсилдоқни, балки Янги Йилни ҳам қутқариш лозим. Қарсилдоқнинг янги дўстлари Лара ва Ёқуб бадкирдорларни куч билан эмас, балки билим ва топқирлиги билан енгишда ёрдамлашадилар. Ларанинг фикрича, агар Қирол-сичқонга болалигида эртак ўқиб беришганида эди, у бошқача бўлган бўлур ва китобларни ёқтирган бўларди. Лара унда ёрдам беришга аҳд қилади ва қизалоқнинг бу меҳрибончилиги Қирол-сичқонда илиқ ҳис-туйғулар уйғотади. Қирол-сичқонга эртаклар китоби тегади ва у бундан ўзида йўқ шод бўлади, ахир, унинг сирли орзуси ушалган эди-да. Яна қачон, денг? Янги Йил арафасида! Энди у мўъжизаларга ишонади! Сеҳр-афсунларнинг кучи йўқолади ва узоқ кутилган Янги Йил кириб келади!
Шарҳлар - "Возвращение Щелкунчика"
Елена, Ташкент
12 января 2018
Никогда ничего подобного в дни новогодних каникул не видела. Получила большое удовольствие! Но лучше сказала моя пятилетняя внучка ,"восторг",!
Маргарита Шакирова, Ташкент
11 января 2018
Спасибо Равшану Чарыеву, за проделанный не лёгкий труд ,за любовь к искусству,ко всей своей работе ,за то что на протяжении уже многих лет он не перестаёт удивлять зрителя как взрослого ,так и юного своим талантом и мастерством "Артиста Балета"и постановщика балетмейстера. Спасибо Дорогой Равшан!
Нина, Ташкент
10 января 2018
Огромное спасибо за СКАЗКУ!!! Получили неописуемое удовольствие! Спасибо всем-всем за ваш благородный труд - и создателям, и артистам!!!